понедельник, 23 марта 2015 г.

Тарихдан сўзлагай  қадим иншоат: СУЛТОН САОДАТ
Сурхондарёнинг табаррук зиёратгохлари мозийнинг авлодларга колдирган беназир маънавий хазинасидир. Тарихнинг тилла китоби қат-қат варақларида ётган обидалар яқин- яқин вақтларгача тилсим янглиғ бизни лол айлаб яширин бўлиб келмокда эди.


Султон Саодат Термиз саййидларининг дахмаларидандир. Термиз саййидлари сулоласининг турли даврларда қурилган мақбаралари ва маросим хоналаридан ташкил топган ва ўзига хос бир бутун холга келтирилган меъморий мажмуа
 X-XV-XVII асрлар  яъни карийб 700 йил давомида шаклланган мажмуанинг энг кадимий қисми унинг жанубий-Ғapбидаги XI асрда қурилган баланд гумбази  9x9 м бўлиб, икковини бирлаштирувчи гумбаз остидаги кенг майдон масжид хизматини бажарган. Унда шакли турли-туман уйма ғиштлар жуда мохирона ва турли услубда терилган. Биринчи мақбарада IX асрнинг иккинчи ярмида вафот этган Мухаммад Пайғамбарнинг авлодидан бўлган Термиз саййидлари хонадонининг асосчиси Хасан ал-Амирнинг хоки ётибди. Иккинчи хона жихози бир мунча оддий. Хар иккала мақбара эшиги кўнғирадор айвонли бўлиб, ховлига қаратиб қурилган. Тугалланган Султон Саодат мажмуаси айвонли. Йирик гумбазли бош мақбара атрофида гурухланган иморатлардан иборатдир. Мажмуа 20 га якин макбарани ўз ичига олади. XIV-XV асрларда янги макбаралар қурилган. Хасан ал-Амир шажараси Имом Хусайинга бориб тақалади. Мадина шахрида туғилган Хасан ал- Амир 865 йилда Термизга келади. Уни ҳатто Амир Темур ҳам иззат-хурмат килган. Хиндистон сафаридан қайтишда саййидлар уйида мехмон бўлгани, Ал-Хаким ат-Термизий мақбариси каторида ушбу хонадон хилхонасини хам зиёрат килгани тарихдан маълум. Амир Темур Султон Саодат мажмуаси ёнида дарвишлар, зиёратчилар учун хона қурдиради. Лекин у хозир сақланиб қолмаган. Айрим хужжатларга кўра, XX асрнинг 30-йилларидаТермизрайаг- ролес ташкилоти Султон Саодат ғиштларини қўпортиб сотиш хақида ташкилотлар билан шартнома тузиб, бузиб кетишади. XVII асрда қурилган сўнгги иншоотлар билан мажмуа меъморий жихатдан турли даврга мансуб ва турли усулда қурилган. Макбараларнинг тугалланган мажмуоти сифатида шаклланган. 1914 йилда А.А. Семёнов уни хотин кишининг номига куйилган деган фикрни илгари сурган. Аслида Саодат сўзига эътибор қара-
тадиган бўлсақ у арабча Биринчи саййид деган маънони англатади. Бу эса мақабарага аёл кишининг ёки оддий киши- лар эмас, балки, саййидлар ётганлигини  билдиради. Султон сўзининг сизу биз билмаган, луғатларда хам учрамаган яна бир маъноси, яъни Оллох, томонидан келтирилган илоҳий ҳужжат, мунозарага ўрин қолдирмайдиган, инкор этиб бўлмайдиган далил маъносини англатади. Ушбу сўз муборак калом Куръони Каримнинг Мўминлар сураси 45-оятида учрайди. Саййидларга келтирилган юксак шараф бежизга эмас. Хазрат пайғамбаримиз вафотларидан кейин роппа-роса 35 йил ўтгач, Моворауннахрда биринчи бўлиб Термизга Ислом дини кириб келганидаёқ  пайғамбар авлодлари бўлган Саййидлар хам дастлаб шу ерга ташриф буюрган. Дарҳақиқат, Термиз шахри қадим-кадимдан мардлар шахри, авлиёлар ва сахобалар шахри, деб бежизга айтилмаган. Шу туфайли ҳам Термиз инсоният тарихида буюк маънавий мероси билан ўчмас из қолдирган.

Мастура Хамроева




Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фоль...