понедельник, 23 марта 2015 г.

Кўксингда ғурур, бошда дўппинг бўлсин...
Ўзбекистон халқ амалий санъатининг намуналари шунчалик улуғворки,унинг қадрини таърифлай олмаймиз. Халқимиз аёлларининг кўрки миллий адрасу, атласдан тикилган либослар билан кийган бош кийими бўлса, ғурури осмон алпомиш мисол эркакларимизнинг эса бошда кийган дўпписи билан савлатли. Шунинг учунми дўппи ўзбек миллий кийимининг ажралмас қисми ташкил этиб, ўзбек халқининг ҳаёти ва анъаналарига ўзида чуқур акс эттирган. Қадриятларимизни келажак авлодларга  қарияларимиз томонидан хурмат туйғуси сингдириб борилаётганлиги сабаб, ёшлар онгида миллийлигимизга кенг тушунчалар юксак даражада шаклланиб улгурган. Бугунги кунда қизларимиз, йигитларимиз турли байрамларда, анъаналаримизда миллий бош кийими бўлган дўппилардан кенг фойдаланади.


Севинч Кандимова (ўқувчи):
-Ўзбегимизнинг ўзига ҳос кийиниш услуби мени доим лол қолдирган. Шунинг учун ғам шу юртда туғилиб, камол топаётганимдан фахрланаман. Айниқса баҳор фасли кириб келиши билан сочими қирқ кокил қилиб ўриб, ироқи дўппи кийишга одатланганман. Бу йил ҳам Наврўз айёми олди сочимни ўриб, дўппи кийдим. Бугунги кунда миллий дўппиларимизни аксарият байрамларда, ёки янги ҳаёт остонасига қадам қўяётган келин ёки киёвлар кийишгани учунми баъзи инсонлар менга ажабланиб боқишди. Лекин, унутмаслигимиз лозимки, миллий дўппиларимиз ўзида шонли ўтмишимиз ва анъаналаримиз акс этган нурли келажагимизни ўз нақшларида акс эттирган.

 Бош кийимлар турларига қараб ажратилган: эркаклар, аёллар, болалар, қарилар учун дўппилар. Кекса аёллар эса бу бош кийимни киймайдилар. Болаларнинг дўппиларининг номи кулоча, қалпоқча, дўппи, каллапўшдеб аталиб, матоларининг турли-туманлиги ва ранг-баранглиги билан, попук ва шарчаларининг катталиги, кашталари, зарлари ва туморларининг кўплиги билан фарқланади.
 Ўзбек дўппиларининг энг кўп тарқалган шаклларидан бири бу озгина конуссимон каби тўрт қиррали дўппилардир. Дўппилар бикки ёки ундан ортиқ мато қатламларидан тикилиб, ипак ёки одатий иплар билан қавилиб, мустаҳкамланади. Тайёр дўппи устидан ипак, зар ёки кумуш ип билан кашта тикилади. Дўппи тикиш санъатини аввалдан аёллар ўргангани учунми, уларнинг дизайн маҳоратига қараб дўппиларнинг, айниқса, аёллар бош кийимининг ўзига ҳос мода олами яратилган. Келинлар миллий уст бошига мос равишда дўппилар яратилмоқда. Бу эса ўз навбатида кенг урф бўлган бўлиб, янгитдан янги сержило бош кийимлар сонини ортирмоқда.
Замонавий дўппилар сони ортгани билан, қадим ўтмишни акс эттирган бош кийимлар ҳали ҳануз урфда. Уларнинг кўркини ўзига хос нақшлар безаб туради. Нақшлар орасида гул нашқлари, ҳаёт ва унумдорлик рамзи бўлган бодом нақши кўп учрайди. Дўппиларнинг нақшида сақловчи восита деб ҳисобланган илон қизи нақши ҳам тез-тез тикилади. Геометрик шакллардаги нашлар ҳам жуда оммавий. Турли туманларда яратилган дўппилар ўзининг шакли, нақшлари ва танланган ранглари билан фарқланади. Ўзбекистонинг кўпгина туманларида чуст дўппилари энг кўп учрайди.
Нафиса Ёдгорова (Тикувчи):
–Чуст дўппилари. Қора матодаги тўрт дона қалампир шаклидаги нақш билан тикилган кенг тарқалган туридир. У пасти қатор жойлашган гумбазчалар билан ўралган. Дўппининг учта тури мавжуд – думалоқ, тўрт қиррали думалоқ дўппилар ва чўзинчоқ қалпоқча. Чуст дўппилари нақшининг кескинлиги билан яъни бодом донаси тўла, мўйловчаси калта ва кескин бурилган ва пастки четининг баландлиги билан ажралиб туради. Фарғона водийси дўппиларининг бошқа турлари «Сандали», «Чимбой», «Суркачекма» эса ўзининг нақшлари соддалиги билан ажралиб туради. Самарқанд дўппилари эса  «Пилтадўзлик» услубиётида бажарилган бўлса, бошқа тури ургутча «Қалпоқ» деб аталган. Уларнинг барчаси бирдек ҳар бир инсонга кўрк бахш этади.
Шу билан бир қаторда бош қийимларнинг Бухоронинг зар тикилган дўппилари, Шаҳрисабзча «Гилам дўппи», Китол ва Шарҳисабз дўппилари «Санама» ва «Чизма», «Таъя», «Тайха», «Чумакли», «Куш» – Хоразмнинг эркаклар ва аёллар дўппилари ҳам мавжуд.
Дўппиларнинг нақшлари ҳам ўзига ҳос маъно касб этади. Момоларимиз қўлига дўппи олиб, унинг нақшларига термулиб, турна қатор терилган безаклар рамзий маъноларидан сўзларди. Онамнинг айтишича тикувчи ҳар бир нақш тикканда унинг махмуни дўппини инсон қўлига етиб борганда тилга кириб унга тилак билдириши ва ҳамроҳ бўлишини ният қиларкан. Ана шу ниятлар дўппини бошга кийганда инсон вужудига сингиб бораркан.
Зулҳумор Бегматова(Тикувчи):
–Ҳар бир бош дўппи ўзига ҳос бир санъат асари. Нақшлари эса унинг серчило бўёқларидир. Бу бўёқлар бизни рамзлар зари етаклайди. Дўппидаги  енг кўп тарқалган нақшлар қалампирнусха дўппини олайлик, у поклик ва барча фоний нарсалардан воз кечиш рамзидир. Хоч, патлар, булбул, қуш нақшлари эса олий донолик рамзи, атиргул шохи тинчлик ва гўзаллик рамзидир. Рамзлар инсон бош кийимида акс тиб, уни донолик ва поклик сари етаклайди.
Онахонимизнинг сўзларини тинглаб сўнгги ўринда бир жумла билан якунлашнинг ўзи кифоя бўлди. Боболаримиздан бугунги кунгача  дўппи улуғлаб, бежиз бошида кўтариб юришмагандир. Бунинг сабаи ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз тенгдош???

 МАСТУРА ҲАМРОЕВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...