Ҳаракатлар
стратегияси: Ўзбекистонда тариxий воқеалар
ривожи
2017-2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлан-тиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида қисқа вақт
ичида юртимизда катта ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон томонидан хорижий
давлатлар билан, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан олиб борилаётган
очиқ, амалий, ўзаро манфаатли ташқи сиёсат бутун Марказий Осиё минтақаси учун
муҳим аҳамиятга эга. Қўшни мамлакатлар билан муносабатларда тамомила янги
сиёсий муҳит қарор топтиришга, сиёсий ишонч даражасини янада оширишга ҳамда
ҳамкорликнинг кўпгина соҳаларида юқори натижаларга эришилди.