Энергия тежамкор қишлоқ уй-жойлари қурулиши журналистлар нигоҳида
Мамлакатимизда қишлоқ аҳолиси учун атроф-муҳитга зарар етказмайдиган, яхшиланган ва арзон турмуш шароитлари билан таъминланган уй-жой қуриш, Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган қишлоқ уй-жой секторини иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтирадиган янада барқарор ривожланиш йўлига ўтказиш борасида саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бу харакатлар ўз навбатида келажакда энергия тежалиши ва самарадорлигини ошишига замин яратади. Бу каби жараёнларни оммавий ахборот воситаларда ёритишда ОАВ мутахассислари салоҳиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги ва БМТТД ҳамкорлигидаги “Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ уй-жойлари қурулишини ривожлантиришга кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида 29-30 сентябр кунлари Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида икки кунлик тренинг ташкил қилинди.