понедельник, 17 октября 2022 г.

 

Энергия  тежамкор қишлоқ уй-жойлари қурулиши журналистлар нигоҳида


   Мамлакатимизда қишлоқ аҳолиси учун атроф-муҳитга зарар етказмайдиган, яхшиланган ва арзон турмуш шароитлари билан таъминланган уй-жой қуриш, Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган қишлоқ уй-жой секторини иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтирадиган янада барқарор ривожланиш йўлига ўтказиш борасида саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бу харакатлар ўз навбатида келажакда энергия тежалиши ва самарадорлигини ошишига замин яратади. Бу каби жараёнларни оммавий ахборот воситаларда ёритишда ОАВ мутахассислари салоҳиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги ва БМТТД ҳамкорлигидаги “Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ уй-жойлари қурулишини ривожлантиришга кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида 29-30 сентябр кунлари Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида икки кунлик тренинг ташкил қилинди.

“Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ уй-жойлари: оммавий ахборот воситаларида ёритиш” мавзусидаги тренингда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида фаолият олиб бораётган журналистлар ва блогерларлар иштирок этди.

Тренерлар Наргис Қосимова, Нодира Алимова глобал иқлим ўзгариши даврида БМТ нинг барқарор ривожлариш мақсадлари, Ўзбекистонда муқобил энергия манбаларини ривожлантириш ва энергияни тежаш, қишлоқ жойларида уй-жой қурилишида  фойдалинилаётган энергия тежовчи технологиялар, уларнинг афзалликлари каби бир қатор мавзуларда тақдимот ва амалий машғулотлар, мухокамалар орқали тажрибаларини ўртоқлашди.

Тренингнинг иккинчи кунида назарий билимларини амалиётда кўриш  мақсадида ташкилотчилар томонидан медиа-тур ташкил қилинди. Унда Китоб туманидаги “Янгиобод" маҳалласида бунёд этилган 3 та кўп қаватли уйларда қўйилган энергия тежовчи мосламалар билан иштирокчилар танишишди.  

Айтиш керакки, бу каби тренинглар республикамизнинг барча вилоятларини қамраб олган бўлиб, унда  5 та ҳудуднинг 130 нафар журналист ва блогерлари, ННТ вакиллари иштироки таъминланади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...