пятница, 8 мая 2026 г.

 Ўзбекистонда 598 та ноқонуний қурол аниқланди


Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги мувофиқлаштирувида ҳуқуқ-тартибот органлари орасида йўлга қўйилган идоралараро мустаҳкам ҳамкорлик соҳадаги қонунбузарликларни олдини олиш, аниқлаш ва тезкорлик билан бартараф этишда ўз самарасини бермоқда.

Хусусан, жорий йилнинг бошидан буён ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирлар натижасида 7,5 мингдан зиёд қурол муомаласига доир қонунчилик бузилиши ҳолатлари аниқланган бўлиб, 598 та ноқонуний қурол ва 3.2 мингга яқин ўқ-дорилар олиб қўйилган.

Ушбу ҳолатлар бўйича 264 та жиноий иши қўзғатилган, ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп ҳолатлар Қорақалпоғистон Республикасида — 44 та, Фарғона вилоятида — 39 та қайд этилган. Энг ками Жиззах ҳамда Хоразм вилоятларига - 5 тадан тўғри келади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 48 мингдан ортиқ фуқаро ов қуролини сақлаш ва ишлатишга рухсатномага эга. Уларнинг овчилик фаолияти ҳам доимий давлат органлари назоратида.  

Жумладан, мунтазам равишда браконьерликка қарши курашиш рейдлари ўтказилиб келинади. Жорий йилнинг ўтган даврида 2 мингга яқин рейди тадбирлари ташкил этилиб, 575 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган. Бевосита хайвонот дунёси объектларини ноқонуний овлаганлик бўйича 55 та ҳолат аниқланган. Энг кўп ҳолатлар Қашқадарё ва Хоразм вилоятларига тўғри келади – 12 тадан. Браконьерлик фаолияти туфайли табиатга жами 4.3 млрд сўм зарар келтирилган, уларнинг деярли тенг ярми Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.

Ўтказилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда 433 қурол ва 3 мингдан зиёд ўқ-дорилар топширилган. Бу эса, ўз навбатида, аҳолининг ҳуқуқий онги ва масъулияти ошиб бораётганидан далолат беради.

Ушбу кўрсаткичлар мамлакатимизда қуроллар муомаласи устидан давлат назоратини кучайтириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ноқонуний айланмани бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишларнинг изчил ва самарали эканини яна бир бор тасдиқлайди.

 

воскресенье, 1 февраля 2026 г.

 

Ichki turizm imkoniyatlari aholimiz uchun

Yildan yilga yurtimizda ichki turizm imkoniyatlari kengayib bormoqda. Bu orqali aholimiz dam olish kunlari va bayramlarda oila a’zolari bilan turizm obyektlariga sayohatga borishida yanada qulaylik yaratdi.

пятница, 26 сентября 2025 г.

 Жанубда қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни қишки фойдаланиш режимига ўтказиш бўйича кўргазмали машғулотлар ташкил этилди


Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз, Какайди ва Хайраобод гарнизонларида қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни қишки фойдаланиш режимига ўтказиш бўйича кенг қамровли кўргазмали машғулотлар бўлиб ўтди. Ушбу муҳим ҳарбий тайёргарлик босқичида Мудофаа вазирининг ўринбосари иштирок этди.

Машғулот давомида Мудофаа вазирининг ўринбосари сўзга чиқиб, шундай деди:

"Оғир қишки шароитларда ҳарбий техникани тўғри эксплуатация қилиш ва унинг доимий жанговар ҳолатда сақланиши ҳарбий тайёргарликнинг муҳим қисмидир. Бугунги кўргазмали машғулотлар ҳарбий хизматчиларимизнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Ҳарбий техника ва қурол-аслаҳаларни эҳтиёткорлик билан парваришлаш орқали биз мамлакатимиз мудофаасининг ишончлилигини таъминлаймиз. Шу боис, ҳар бир ҳарбий хизматчи ўз зиммасига юклатилган вазифани юқори масъулият билан бажариши зарур."


Мазкур машғулотларда нафақат назарий билимлар, балки амалий топшириқлар орқали ҳарбий хизматчиларнинг тайёргарлик даражаси оширилди. Айниқса, қишки шароитда техникани совуқдан ҳимоя қилиш ва техник хизмат кўрсатишни юқори савияда ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округдаги ушбу тайёргарлик машғулотлари мамлакат мудофаасини мустаҳкамлаш ва ҳарбий хизматчиларимизнинг жанговар шайлигини оширишда муҳим роль ўйнайди.

воскресенье, 27 июля 2025 г.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан республиканинг барча жабҳаларида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари кўтаринки кайфиятда ўтказиб келинмоқда.


Ана шундай ҳарбий-ватанпарварлик тадбири Сурхондарё вилоятининг энг олис ҳудудларидан бири бўлган Сариосиё туманининг «Хуршид» маҳалласида "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори  остида ўтказилди.


Усбу байрам тадбирида ҳарбий хизматчилар аҳолига хушкайфият улашиш, энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – мустақиллик шукуҳини халқимиз орасида кенг тарғиб этиш ишларида жонбозлик кўрсатмоқда.

Дастлаб маҳалла эттилиги, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирокида сайёр қабул ва профилактик тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда аҳолини қинаётган масалалар ва таклифлар тингланди.


Байрам тадбирининг иккинчи қисмида ҳарбий оркест ва ҳонандаларнинг куй қўшиқлари барчада бирдек таассурот қолдирди. Ватан тинчлигини асраш, унинг ҳар қарич ерини кўз қорачиғидек ҳимоя қилиш каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган фильм намойиши эса ёшу қарини бирдек тўлқинлантирди.

"Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори  остида

ўтказилаётган ҳарбий- ватанпарварлик байрам тадбири режага асосан вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам ўтказилиб келинмоқда.

III даражали сержант Акбар АҲМEДОВ,

Термиз гарнизони.

воскресенье, 5 января 2025 г.

 

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси монументи очилди

Янги 2025 йилнинг дастлабки кунларида Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани марказига кираверишда “Ўзбекистон – 2030” стратегияси монументи барпо этилди.

Қайд этилишича шу йилнинг 4 январь куни ушбу монументнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

суббота, 28 декабря 2024 г.

 

Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи, халқимиз фахри

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь Ватан ҳимоячилари куни байрамини кенг нишонлаш мақсадида Сурхондарё вилояти бўйлаб ҳам турли маданий ва маърифий тадбирлар бошланган эди.

воскресенье, 22 декабря 2024 г.

Жанубий оператив қўмондонлигида кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бормоқда

Президентимиз ташаббуси билан бутун республика бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ҳамда ҳудудларни яшил майдонларга айлантириш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган эди.

среда, 18 декабря 2024 г.

 Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи, халқимиз фахри!  шиори остида фестиваль ҳамда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Сурхондарё вилояти марказидан олис бўлган ҳудуд Денов туманида жойлашган 2 – 38 ва 42-умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчи ёшлари учун » Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи, халқимиз фахри! » шиори остида фестиваль ҳамда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

вторник, 17 декабря 2024 г.

 Болажонлар  юрт посбонлар даврасида меҳмон бўлишди 

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда Ангор туманидаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларнинг «Нурли маскан» мактаб-интернати ўқувчилари учун «Очиқ эшиклар» куни ўтказилди.
Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 33 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи, халқимиз фахри!» шиори остида бошланган “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида бўлиб ўтган тадбир қизиқарли лаҳзаларга бой бўлди.

понедельник, 16 декабря 2024 г.

 

BARQAROR HAYOTDAN  KELAJAK  SARI


Surxondaryo viloyati migrantlarining safar oldidan tayyorgarligini kengaytirish orqali mehnat migrantlari xavfsizligini ta'minlash bilan bog'liq xavflarning oldini olish, zaif migrantlar va ularning oila a'zolarini reabilitatsiya qilish, reintegratsiya va ijtimoiy moslashishni tashkil etish uchun psixosotsil yordam ko’rsatish maqsadida “Barqaror xayot” xalqaro ijtimoiy-ma’rifat markazi tomonidan «Markaziy Osiyoda Xavfsiz Migratsiya» loyihasi doirasida talaygina ishlar amalga oshirilmoqda.

пятница, 13 декабря 2024 г.

 

Сурхондарёда ватанпарварлик ойлигига старт берилди

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Жанубий оператив қўмондонлик, куч тузилмалари ҳарбий хизматчилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Термиз, Какайди ва Хайраобод гарнизонларида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг оила аъзолари, вилоят ёшлари, Қуролли Кучлар фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик қатнашди.

  Ўзбекистонда 598 та ноқонуний қурол аниқланди Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентл...