ОДИЛ
СУДЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ҲАЛҚ МАСЛАҲАТЧИЛАРИНИНГ ИШТИРОКИ
Маълумки,
мустақил суд тизимини яратмасдан ва ҳукм чиқарувчи судьяларнинг чинакам
мустақиллигини таъминламай туриб демократик жамият ҳуқуқий давлат қуриб
бўлмайди.
Суднинг
ҳар томонлама мустақил ва одиллиги жамиятда қонун устуворлигининг қарор топиши,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдек ўта муҳим вазифани
бажаришда асосий омил бўлади.
Бугунги
кунда фуқаролар нафақат жамият ва давлат ишларида, айни чоғда судларда жиноят
ишларининг адолатли тарзда кўриб чиқилиши ва қонуний ҳал этилишида ҳам фаоли
иштирок этмоқда.
Жамоатчилик
вакилларининг жиноят ишларини кўришда халқ маслаҳатчилари сифатида иштирок
этиши қонунийликни мустаҳкамлашга, халқнинг кўз ўнгида судларнинг нуфузини
кўтаришга, фуқароларни қонунларга риоя этиш руҳида тарбиялашга, қолаверса шахс,
жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя этишга қаратилган.
Бунда
халқ маслаҳатчиларининг раислик этувчи билан бир қаторда жиноят ишининг
муҳокамасида юзага келган барча масалаларни ҳал этишда ва суд қарори чиқаришда
тенг ҳуқуққа эга эканлиги билан аҳамиятлидир.
Одил
судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари иштирокининг хусусиятлари кўп
жиҳатдан ушбу институтнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёрдамида тартибга
солинишида ўз аксини топади.
Мазкур
институтга оид нормалар Жиноят-процессуал кодекси, “Судлар тўғрисида”ги қонун
ва “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида”ги Низомда белгилаб қўйилган.
Жиноят-процессуал
кодексининг 13 ва 30-моддаларига ва Жиноят кодексининг 15-моддасига мувофиқ, ўз
хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра, ўта оғир тоифали жиноят иши
биринчи инстанция суди томонидан ҳайъатда кўрилади, бунда суд таркибига судья
ва икки нафар халқ маслаҳатчиси киради.
Жиноят
ишини кўришда ушбу суд таркибида тайинланган ёки сайланган судьялар ва
судьянинг барча ҳуқуқларидан фойдаланиш имкониятларига эга бўлган халқ
маслаҳатчилари қатнашадилар.
Ўзбекистон
Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 59-моддасида, халқ маслаҳатчиларига
нисбатан қўйилган талаблар бундай маслаҳатчиларни шакллантириш тартибларига кўра, ўттиз беш
ёшдан кичик бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишида очиқ овоз
бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон Республикаси
фуқароси халқ маслаҳатчиси бўлиши мумкин.
Ҳақиқий
ҳарбий хизматни ўтаётган, сайлов кунида ўттиз беш ёшга тўлган, ҳарбий қисмлар
ҳарбий хизматчиларининг йиғилишларида очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил
муддатга сайланган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳарбий суднинг халқ
маслаҳатчиси бўлиши мумкин.
Ҳар
бир суд учун халқ маслаҳатчилари сони судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари
томонидан белгиланади.
Халқ
маслаҳатчилари одил судловни амалга оширишда судьянинг ҳуқуқларидан
фойдаланади, яъни судда ўз вазифаларини бажараётган даврда халқ маслаҳатчиларига
судьялар дахлсизлигининг барча кафолатлари татбиқ этилади.
Халқ
маслаҳатчиларининг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир
тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қаонунга мувофиқ
жавобгарликка сабаб бўлади.
Халқ
маслаҳатчилари судлардаги ўз вазифаларини бажаришга бир йилда кўпи билан икки
ҳафтага навбатма-навбат чақирилади, бундан уларнинг иштирокида бошланган суд
ишини кўришни тугаллаш зарурати бу муддатни узайтиришни тақозо этган ҳоллар
мустасно. Шу даврда уларнинг иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
Халқ
маслаҳатчиларининг жиноят ишларини кўришдаги иштироки жамиятнинг давлат билан
ўзаро самарали алоқасини таъминлашнинг муҳим воситаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Шу
билан бирга, амалдаги қонунчиликка асосан, ҳалқ маслаҳатчилари сайловчи ҳалқ
маслаҳатчилари сайлови жиноят ишлари бўйича судлар томонидан туманлар
(шаҳарлар) ҳокимлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан
хамкорликда ташкил этилиши белгиланган.
Суд
ишларини кўриб чиқишга одамлар ўртасида ҳурмат ва ишонч қозонган обрўли,
маърифатли фуқароларни фаолроқ жалб этиш мақсадга мувофиқдир.
Мамлакатимиз
суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни шундан далолат
берадики, ушбу янгиланиш ва ўзгаришлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва суд
органлари, демократик институтлар ва жамоатчилик фаолияти ҳамда уларнинг
вазифалари қамраб олинган ҳолда комплекс тарзда ўтказилмоқда.
Шу
маънода халқ маслаҳатчиларининг жиноят ишларини судда кўришдаги иштироки жиноят
процессининг демократик асосларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга хизмат
қилади. Чунки, халқ маслаҳатчилари иш натижаларидан манфаатдор бўлмаган шахслар
сифатида жиноий-процессуал фаолиятни амалга оширишга жалб этилади.
Хулоса
қилиб айтганда, халқ маслаҳатчиларининг жиноят ишлари бўйича судлардаги
иштироки шахс, жамият ва суд ҳокимияти ўртасидаги ижтимоий алоқаларни
мустаҳкамлаши баробарида одил судловнинг сифати ва самарадорлигини оширади,
объективлик, адолат ҳамда қонунийлик каби
тамойилларни ўзида мужассам этиб, фуқароларнинг судга бўлган ишончи янада
ортишига хизмат қилади.
ИКРОМЖОН ШАЙМАНОВ
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди тергов судьяси

Комментариев нет:
Отправить комментарий