Улуғбек
Қосимов: "Сурхондарёнинг туризм салоҳиятини дунёга танитишда сизлар энг
яқин кўмакчимизсиз"
Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов медиа тур иштирокчилари, журналист ва блогерлар билан учрашди. Вилоят раҳбари туризм соҳасида катта салоҳиятга эга бўлган Сурхон воҳасини ахборот маконида кенг тарғиб этиш ва танитишда журналист ва блогерларнинг кўмагига таянилишини таъкидлади.