суббота, 16 сентября 2023 г.

 Тошлар  билан ўралган табиат мўжизаси

Сангардак қишлоғи ўзининг сўлим ва салқин табиати, гўзал манзараси, шарқираб оқувчи зилол сувлари билан бугунги кунда юртимиз ва хорижий давлатлардан кўплаб саёҳатчиларни ўзига жалб қилиб келмоқда.

Аммо, ушбу ҳудудда зиёратчиларни ўзига жалб қилувчи бошқа бир манзилгоҳ ҳам борки, бу Сангардакнинг “Туризм қишлоғи” мақомини олишида асосий туртки ҳисобланади.







Ушбу тоғли қишлоқда Ўзбекистон зиёрат туризмининг энг саёҳатбоп объектларидан бири ҳисобланган Сангардак шаршараси жойлашган. Сангардак шаршараси табиатнинг барча гўзаллиги ва улуғворлигини ўзида акс эттирувчи хушманзара жой бўлиб, мазкур шаршара Ўзбекистоннинг энг баланд шаршараларидан бири сифатида эътироф этилади. Шаршара 60-80 метр баландликкача боради. Бугунги кунда Сангардак шаршарасини томоша қилиш учун Туркия, Япония, АҚШ, Афғонистон, Тожикистон ва бошқа давлатлардан сайёҳлар ташриф буюрмоқда. Статистик маълумотларга кўра, ушбу масканга келувчи сайёҳларнинг кунлик сони баҳор ва ёз фаслларида айниқса ортади. Айнан шу маҳаллада ташриф буюрувчи мехмонлар учун оилавий меҳмон уйлари ҳам ташкил қилинган бўлиб, келганлар ушбу жойда ўз уйидагидек хис қилишлари учун барча шароитлар ва қулайликлар яратилган. Улардан бири “Чингиз” оилавий меҳмон уйида оилавий дам олувчилар учун барча шароитлар, ёзги бассейн, болалар майдончалари, хордиқ чиқариш жойлари ташкил этилган.

 МАСТУРА ХАМРОЕВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...