Ташландиқ
майдонда бунёд бўлган дам олиш маскани
Деновга бугунги кунда йўли тушган инсон борки дам олиш ва мехмонлар билан ташриф буюриб балиқ танаввул қилишни истаса албатта танлови "Холчаён" маҳалласи бўлади.
Сабаби ушбу маҳаллада “Навниҳол соҳили” фермер хўжалиги томонидан 2019 йилда олдинлари ташландиқ бўлган 7 гектар майдонда бугунги кунда 2 гектарига дам олиш маскани бассейн, ҳаммом, сунъий қопламали спорт майдончаси каби объектларни ўз ичига олган хизмат кўрсатиш комплексива интенсив усулда балиқ етиштирилмоқда. 5 гектарида эса озуқа экин майдони ташкил этилган. 5 та ташкил қилинган кўлда уч хил яни сазан, оқ амур, дўнг пешона каби 48 тонна балиқ турлари бугунги кунда етиштирилган бўлиб, 3 тонна балиқ ячейкалари ташланган. 2023 йилда балиқ ишлаб чиқариш режаси 100 тоннани режалаштирилган.Умумий 26 нафар ходимлар фаолият олиб бормоқда. Айтиш керакки Сурхондарё вилоятида 277 та балиқчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари бўлиб, 5 017 гектар табиий кўллар ва 1 146 гектардаги 269 та сунъий сув ҳавзаларида балиқ парваришланади. Биргина Денов туманида ҳозирда балиқчилик йўналишида 37 та оилавий тадбиркорлик ва фермер хўжалиги мавжуд. Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 2023 йил 1 август ҳолатига 21 089 тага етиб, уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши бўйича қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 11,8 фоизни ташкил қилмоқда. Бу йўналишда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов томонидан ушбу соҳа кўрсаткичлари вилоятимизда янада ривожлантириш мақсадида олиб бораётган ишлари сабаб кенгаймоқда.
Мастура Хамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий