четверг, 14 сентября 2023 г.

Ёрдамдан тикланган аёллар

 Ёрдамдан тикланган аёллар

Жамиятда ўз ўрнини топиб бораётган аёлларнинг фаолиятини бошлаш учун бугунги кунда яратилган имкониятлар талайгина. Бу имкониятдан кимдур фойдаланаяти, кимдур эса йўқ.


Айниқса “Аёллар дафтари”нинг жорий қилиниши эса улар учун катта имконият эшигини очди. Ундан оқилона фойдалана олганлар эса бугун ўз фаолиятини йўлга қўйиб улгурган. Ангор туманининг 1-сектор ҳудудига қарашли “Қорасув” маҳалласида яшовчи Дурдона Давлатниёзова ҳам “Ёшлар дафтари”га киритилган. Унинг мурожаати асосида имтиёзли кредит ажратилди. Дурдона ажратилган кредитга қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун замонавий технология ва ускуналарни харид қилди.


-Ҳозирги кунда 10 хил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Асосан харидорларимизнинг буюртмалари асосида маҳсулотларни тайёрлаймиз. Фаолиятимизни бошлаганимизга ҳали кўп бўлмади. Шунга қарамасдан маҳсулотларимиз ўз харидорларини топяпти. Келгусида янги иш ўрни яратиб, ўзим каби ёшларнинг бандлигини таъминлашни режалаштирганман,-дейди Дурдона Давлатниёзова. Ўз атрофига қандолатчилик касбига қизиқувчиларни жамлаб бораётган Дурдона нафақат тенгдошларини балки ўзини ҳам бандлигини таъминлаб, фойда олмоқда. 

Ангор  туманида 1322 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган. Яқинда кам таъминланганлиги сабабли рўйхатга олинган 54 нафар аёлга бепул тикув машинаси берилган. Бу каби ишларга назар ташласак хотин-қизларнинг бандлиги таъминлаш мақсадида қилинаётган кенг кўламли ишлар инсонни қувонтиради. Ангор туманининг “Гулзор” маҳалласида бўш турган бинони таъмирлатиб иш бошлаган Замира Чориева ҳам бугун фаолиятини йўлга қўйиб олган.


    Ташкил қилинган тикув цехида шу маҳаллада истиқомат қилувчи ҳунарли қизларини йиғиб, уларнинг иш билан бандлигини таъминлади. Дастлаб ўзи ҳам уйда касаначилик қилган қахрамонимиз, бугун тенгдошларини ва ўзини ҳам иш билан таъминлади.  Унга хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредит асосида тикув машиналари ҳам берилди.

 Вилоятимизнинг Денов туманида ҳам бу каби имкониятлардан фойдаланаётганлар ва бандлиги таъминланаётган  талайгина. Тадбиркор Абдуғани Саидовнинг ташаббуси билан “Денов Ёғ-мой кластер” масъулияти чекланган жамияти фаолият бошлаган эди. Унда яратилган иш 300 та иш ўрнидан 80 тасига  “Аёллар дафтари”га киритилган  жалб қилинди ва бандлиги таъминланди.

Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз хотин-қизар, бандлиги таъминланмаган, ишлаш истагида бўлган, даромад манбаига эга бўлмаган, шу жумладан, меҳнат қилиш қобилиятини қисман йўқотган, бироқ, ишлаш иштиёқи бўлган 3215 нафар хотин-қизларни ташкил этди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 1987 нафар ишсиз бўлган хотин-қизларнинг муаммоларигаўтган даврда ечим топилиб зал қилинди. Улар қаторида Малоҳат Қораева ҳам бор.


Туманидаги  “Буюк келажак” маҳалласида яшовчи Малоҳат Қораева “Аёллар дафтари”га киритилган. У 2021 йилда имтиёзли кредит олиб тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириб, янги иш ўринларини яратди. Қандолат махсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Қисқа муддатда турли хилдаги ширинликларни тайёрлай бошлади. Бугун ўз ишидан мамнун Малоҳат оиласига даромад келтираётганидан мамнун. Оддий туман қизи бугун 10 нафар зотин-қизларни иш билан таъминлаган. Шу билан чекланиб қолмай яна ишчилар олиш ва ўзи каби аёлларни банд қилиб, касбга йўналтирмоқда.

 Айтиш керакки бугунги кунда ҳам “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар улар учун яратилган имкониятлардан фойдлана олишлари мумкин. Улар учун "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш мақсадида туман (шахар)лар хокимликлари, махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, тижорат банклари билан хамкорликда енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, парранда, асалари, куён, балик ва бедана боқишни йўлга қўйиш, "Томорка хизмати" ташкилотлари ва "Дала дўконлари"ни ташкил этиш имкониятларини яратган. Шунингдек, "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида эса Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, "Тадбиркор аёл" ишбилармон аёллар уюшмаси, "Хунарманд" уюшмаси хамда ҳудудий хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари жойларда ўқув курслари ташкил этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган ва "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ва бизнес лойихаларини тузишга кўмаклашмоқда.

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халк банкининг туман (шахар) филиаллари орқали тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит олиш истагида бўлган хотин-қизларга тижорат банкларга ажратилган кредит маблағлари хисобидан молиялаштириладиган бизнес лойихаларни худудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган холда тузишни ўргатиш,  кредит олишга кўмаклашиш, кредит ажратилгандан сўнг хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун доимий ўллаб-қувватлаш каби хизматлар кўрсатилади.

Кредитлар "Аёллар дафтари"га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-кизларнинг тадбиркорлигини йулга куйиш ва ривожлантиришга йўналтирилади.Бунда кредитлар базавий хисоблаш микдорининг 150 бараваригача микдорда ажратилади. Кредитларнинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида белгиланади. Кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади. Кредитлар Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг туман (шахар) филиаллари томонидан "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-кқизларнинг фамилияси, исми, отасининг исми бўйича алфавит тартибида шакллантирилган қатьий навбат асосида ажратилади.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...