пятница, 27 ноября 2020 г.

 СТОП КАРАНТИН: ТЕЛЕВИЗОРДАГИ ОРЗУ, ҲАЁТДАГИ МАҚСАД, БУГУН ЭСА  ТАДБИРКОР



Кенг кўчанинг ўнг томонида очиқ бир эшик. Яқин бордим. Ичкаридан қизларнинг шодон кулгуси эшитилди. Кичик эшик пештоғида “Сурхон чеварлари” ишлаб чиқариш кооперативи деган ёзув. Моҳир тикувчилар жамланган масканга келибманда дея, секин ичкарига кирдим. Кичик хонада тартиб билан терилган тикув машиналари, бир ёнда тайёр махсулотлар жамланган. Хона тўрида эса уч нафар қизлар болажонлар учун юмшоқ ўриндиқ тикишмоқда.

воскресенье, 22 ноября 2020 г.

 Сурхондарё  вилоятида “Яшил Ватаним” дарахт экиш акциясига старт берилди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 ноябрдаги Ф-477-сонли Фармоиши ва Сурҳондарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 4 ноябрдаги Ф-190-сонли фармоиши ижроларини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда ўрмон хўжалиги бошқармаси ҳамкорлигида воҳада жорий куз ва 2021 йил баҳор мавсумларида кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида “Яшил Ватаним” акциясига старт берилди.

среда, 18 ноября 2020 г.

                  Ғурурим мени байроғим

 

Дунё ареналарида фахрли ўрин олган юртдошларимизнинг хурсандчилик кўз ёшлари ила қўлларидаги юртимиз байроғини баланд кўтариб, уни қайта-қайта ўпган, кўзларига суртган жараёнга ҳеч гувоҳ бўлганмисиз?!Ушбу фахр, ифтихор, шукроналик ҳиссиётлари шу онда нафақат чемпион Ватандошимиз, балки барча юртдошларимиз қалбида содир бўлади. Демак-ки, миллий давлат рамзлари ифтихоримиз, ғуруримиз нишонасидир. Бугун  Термиз “Дарё порти” божхонапостида “Байроғим – фахрим, ифтихорим, ғурурим” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. 

  СТОП КОРОНАВИРУС: ИШОНЧ, ИНТИЛИШДАН ЁРҚИН КЕЛАЖАККА


Кузнинг илк кунлари. Пандемия  секин ортга чекинаётган бўлсада, юртимизда карантин чоралари амалда. Синовли кунларда тик тура олган инсонларимиз олдинга қадам ташлашдан тўхтамашмаяпти. Улар орасида эндигина ўн тўққиз баҳорни қаршилаган Самариддин Хушбоқов ҳам бор. Шерободлик ёш йигит оилавий қийинчиликларни шунчаки кузатиб тура олмади. Ҳунар ўрганишга бўлган қизиқиши юқори. Шу мақсадда иш қидира бошлади. Аммо карантинда кўплаб ишлаб чиқариш соҳалари иш фаолияти тўхтатган. Шундай қийин вазиятда интернетда кўриб қолган “Шеробод ҳунармандлари” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан ҳунар ўрганмоқчи бўлган йигитлар ишга олиниши ҳақидаги эълон унинг жонига оро кирди.



Жаҳонгир Қодиров Шеробод туман прокуратурасига мурожаат қилиб иш фаолиятини бошлаш ниятини билдирганда, аризаси  жавобсиз қолмади. Натижада “Шеробод ҳунармандлари” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил қилинди ҳамда 30 нафар йигитларни шогирдликка олиб, иш билан таъминлаб, фаолиятини бошлади.  Самариддин иккиланмай Жахонгир ака ёнига бориб, ҳунар ўрганиш истаги борлигини айтди. Касб ўрганишда тиришқоқлик билан киришишини таъкидлади. Меҳнаткашлиги натижасида бугун ушбу шогирдлар қаторида Самариддин ҳам бор. Ушбу маскан рахбари Жаҳонгир ака бошчилигида ҳунар ўрганган Самариддин фаолияти ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:


-“Эълон асосида келганимда тунукадан махсулот ясаш бўйича кўникмаларим йўқ эди. Жаҳонгир ака кўмагида дастлаб ҳунар ўргандим. Икки ойдан буён мустақил ишламоқдаман. Устозим Жахонгир ака бошчилигида 30 дан зиёд маҳсулотларга буюртма оламиз. Ясалган махсулотимиздан хисобини чиқарган холда  меҳнат хаққимизни ўз вақтида бермоқдалар. Бугунги карантин вақтида олий маълумотли кадр бўлмасамда ойига 1 млн. дан 1.5 млн. гача   меҳнат қилиб топмоқдаман. Бу орқали оилам қийинчиликларга учрамаяпти. Ҳунарим ортидан оиламга ўз ҳиссамни қўшмоқдаман.”


Самариддиннинг режалари улкан. Келажакда ўзининг шахсий устахонасини очиш ниятида. Вилоят прокуратураси томонидан Самариддин каби ёшларимиз учун Термиз шаҳри ҳамда туманларда ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида 45 та хунармандчилик ўқув курслари ташкил этилиши пандемия даврида оилаларнинг ночор холатдан қутқармоқда. Биргина ушбу ташаббус орқали  450 нафар шахслар касб-хунарга ўргатилмокда. Бугунги кунда 30 та хунармандчилик  ўқув курсларида 290 нафар ишсиз ёшлар эса аллақачон касб-хунарли бўлишди. Улар сафида Самариддин Хушбоқов ҳам ўз келажагини яратмоқда..

Мастура Хамраева

пятница, 13 ноября 2020 г.

 СТОП КОРОНАВИРУС: ўзимизни асраб, ҳаётни янгитдан яратамиз... 


COVID-19 пандемияси.  Илк маротаба 2019-йилнинг декабрида Хитойнинг Ухан шаҳрида қайд этилган касаллик 2020-йилнинг 11-мартида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан пандемия деб белгиланди.  Жорий йил 6-ноябр қадар вирусни 190 дан ошиқ мамлакат ва  шу ҳудудда яшовчи 48,8 миллиондан ошиқ одам юқтирди. 1 230 000 дан ошиқ одам касаллик туфайли ҳалок бўлди, 32,2 миллиондан ошиқ одам эса тузалди. Шундай экан карантин қоидаларини яна бир эслаб ўтмасак бўлмас. Зеро ушбу қоидалар сизу бизни вирусдан оз бўлсада ҳимоя қилади. 

                       Шошқалоқлик оқибати фожеа билан тугади


Соат 04:00. Денов туманидаги “Ибн-Сино” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи махаллий ички йўл... Тезликни оширган Нексия ҳайдовчиси йўл ходисасини содир қилди.

                                                   Автоҳалокатда ёш йигит вафот этди

Яхши ният билан автомошина олган инсон борки даставвал бошқариш қоидаларини пухта билмоғи лозим.  Билмаса унинг оқибатида турли кўнгилсиз холатлар,  қонун бузулишлар бўлиши табиий.  Буни англамаган хайдовчилар афсуски атрофимида учраб турибди.  Аммо ундан ҳам ачинарлиси бундай холатлар ортидан инсон нобут бўлиши оқибатидир. Хайдовчи қанча пушаймон бўлмасин бир инсонни  у қайта тирилтира олмайди.

вторник, 10 ноября 2020 г.

Хазон бўлган умрлар

Гули Тайландга келганида  бу юртда уни қандай қисмат кутаётганини қаёқдан ҳам билибди дейсиз? Маҳалладоши Гулбадан опанинг сартарошхонада ишлайсан деган сўзларига лаққа ишониб уйдагиларининг хам гапига  қулоқ солмай, келаверган эди. Бугунчи минг пушаймон. Боши берк  кўчага кириб қолганини афсуски, кеч англаб етди. Мана келганига бир хафта бўлди сартарошхона деган ишдан дарак ҳам йўқ. Гулбадан опа эрталаб чиқиб кетди-ю кечқурун квартирага кириб келди.

понедельник, 9 ноября 2020 г.

     Карантинда ҳам Термизни тарк этмаган: "Afghan-German Company"


Сармоя? Бу давлатга фойдами ёки сармоячигами? Айниқса бу холат айни иш қизиганда карантинга тўғри келиб қолсачи?  Синовли кунларда ўзга юртда яшаб,  ўзгалардан ёрдам олмай, балки яна 200 нафар оилаларни ҳам бундай холатга қолдирмаган инсон бормикан?.. Бор. "Afghan-German Company" рахбари Ахмад Хаканий  ана шу инсон.

среда, 4 ноября 2020 г.


Олинган статистик маълумотларда таъкидланишича, дунёда хар йили 2 млн. 800 минг киши  одам савдоси қурбони бўларкан. Шундан, 600-800  мингга яқини аёллар ва болаларни ташкил этади. Ушбу уюшган трансмиллий жиноят тури инсонлардан оғир мехнат мажбурий донорлик, фохишалик ва бошқа мақсадларда фойдаланишдек жирканч кўринишда намоён бўлмоқда.

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...