вторник, 10 ноября 2020 г.

Хазон бўлган умрлар

Гули Тайландга келганида  бу юртда уни қандай қисмат кутаётганини қаёқдан ҳам билибди дейсиз? Маҳалладоши Гулбадан опанинг сартарошхонада ишлайсан деган сўзларига лаққа ишониб уйдагиларининг хам гапига  қулоқ солмай, келаверган эди. Бугунчи минг пушаймон. Боши берк  кўчага кириб қолганини афсуски, кеч англаб етди. Мана келганига бир хафта бўлди сартарошхона деган ишдан дарак ҳам йўқ. Гулбадан опа эрталаб чиқиб кетди-ю кечқурун квартирага кириб келди.

Гули эса хафта давомида тўрт девор ичида нима қилишини билмай қамалиб ўтирибди. Гулбадан опадан тайинли бирор бир жавоб олмагач, охири ёрилди. Опа берган ваъдаларингиз қани нега иш топиб бермаяпсиз деди. Гули эртадан бошлаб бир иш қиласан, зўр бўлади ишинга қараб жарақ-жарақ пул топасан деди Гулбадан опа нима иш экан опа билсам бўладими қизиқиб сўради Гули. Эркакларнинг кўнглини овлайсан, бойвотчалар келади, мижозлар кўп, пул ҳам шунга яраша. Ранги докадик оқариб кетган Гулини эса эси оғай деб қолди. Қиёмат қойин бўлса ҳам бу ишни қилмайман.  Турмуш ўртоғимга хиёнат қилмайман дедию йиғлаб юборди. Бошқа иш йўқ буёғи квартира пулинг ҳам кунига ошиб бораяпти. Эртага қулоғингача қарзга ботасан, уйлаб кўр вақтида ишлаб пул топмасанг квартирадан хам айрилиб кучада қоласан бигона юртда иш ётоқхона топишни ўзи бўладими дедию чиқиб кетди. Кечаси билан мижжа қоқмасдан Гулининг кўзи йиғлай-йиғлай шишиб кетганди.
Эрталаб келган Гулбадан Гулини эргаштириб меҳмонхоналардан бирига олиб борди. Мижозларнинг айтгани-айтган уларни хафа қилиб ўтирма акс ҳолда пулдан қуруқ қоласандеди Гулбадан. Йўқ уйга кетаман бундай харом ишларга қўл урмайман деб зардаланди Гули. Кетсанг кетавир тўрт томонинг қибла деб ўшқирди Гулининг  сочларини чангаллаганча Гулбадан.
Бегона юрт, тақдирга тан беришдан ўзга чора йўқ эди Гулининг. Уч ой бўлганида мижозлардан чарчаган Гулининг соғлиги ёмонлаша бошлади, бақир чақир мажбурлашлар эса жонини халқумга олиб келганди, дардини кимга айтсин бечора...
Бир куни мижозлар келгунга қадар пардоз-андоз қилаётган Гули биринчи қават деразасидан сакраб тушиб, қочиб улгуришга имкон топди.. Ўзга юртда сарсон-саргардон бўлган Гули минг машаққатлар билан имо-ишора қилиб, элчихонани излаб топди. Мазкур масала юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди. Сариосиёлик Гулбадан Қиличева шахси ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам у одам савдоси билан шуғулланиши аниқланди. Қизларни мамлакатимиз вилоятларидан чақириб олиб, иш топиб бераман дея алдаб, фоҳишахоналарда фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилиши аниқланди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунида белгиланган жазо қўлланилди.

Гули Ортиқова эса элчихона орқали уйига қайтарилди. Хуш,пул топаман деб ўзга юртларда не-не азобларни кўрган Гули Ортиқова оила, бола-чақаси олдида ким деган одам бўлди. Уни виждон азоби бир умрга қийнаши тайин. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...