пятница, 13 ноября 2020 г.

                                                   Автоҳалокатда ёш йигит вафот этди

Яхши ният билан автомошина олган инсон борки даставвал бошқариш қоидаларини пухта билмоғи лозим.  Билмаса унинг оқибатида турли кўнгилсиз холатлар,  қонун бузулишлар бўлиши табиий.  Буни англамаган хайдовчилар афсуски атрофимида учраб турибди.  Аммо ундан ҳам ачинарлиси бундай холатлар ортидан инсон нобут бўлиши оқибатидир. Хайдовчи қанча пушаймон бўлмасин бир инсонни  у қайта тирилтира олмайди.

2020 йил 11 ноябрь куни тахминан соат 21:50 лар. Узун тумани  “Кичикжончекка” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р101 автомобиль йўлининг  122 км.да Тошкент вилояти Ўрта чирчиқ тумани “Тўйтепа” шаҳри Шифокор кўчасида яшовчи, фуқаро Д.Х бошқарувидаги “Нексия” русумли 75 Z 614 NA давлат рақам белгили автомобилини бошқариб кетаётиб йўл четида турган юқоридаги маҳаллада яшовчи вояга етмаган Ж.Х ни автомобилнинг олд ўнг томони билан туртиб юборади.  Йўл ходисаси натижасида Ж.Х ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олиб, туман Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этди. Биргина ҳайдовчининг автомобиль бошқарувини йўқотиши вояга етмаган ёшни бу дунёдан бевақт олиб кетди.

Шундай холатларни олдини олиш ва инсонлар хавфсизлигини ўйлаган холда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти томонидан вилоят ҳудудида содир бўлган ўлим билан боғлиқ ҳар бир  йўл транспорт ҳодисалари жойига бориб ўрганилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан ҳам воқея содир бўлган жойнинг ўзида алоқадор ташкилот мутасаадилари билан муҳокама йиғилиши ташкил этилиб, ЙТҲнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди. Келгусида бу каби ҳолатлар содир бўлишини олдини олиш мақсадида ҳар бир мутасаади ташкилот раҳбарлари келишилган муддатда камчиликлар бартараф этилишини айтиб ваъда беришди.

Мастура Хамраева

 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...