пятница, 13 ноября 2020 г.

                       Шошқалоқлик оқибати фожеа билан тугади


Соат 04:00. Денов туманидаги “Ибн-Сино” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи махаллий ички йўл... Тезликни оширган Нексия ҳайдовчиси йўл ходисасини содир қилди.

 Денов тумани “Хаёт кўчаси”да яшовчи, фуқаро  Ж.С  бошқарувидаги “Нексия” русумли 75 F 381 HA давлат рақам белгили автоуловини бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда харакатланиб кетаётган Денов тумани “Ихтиёр” кўчасида яшовчи С.С бошқарувидаги  “Зил-130” русумли  75 Х 915 DA д/б юк автоуловининг орқа томонидан бориб уради. Бу ҳаракати натижаси эса фожеа билан якун топди.

Бир хайдовчининг шошқолоқлик оқибати инсоннинг вафоти билан якунланди.  Нексия автомашинасида бўлган ушбу туманда яшовчи 2002 йилда туғилган Ж.Т оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этди.

Ходиса бўйича Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти томонидан вилоят ҳудудида содир бўлган ўлим билан боғлиқ ушбуйўл транспорт ҳодисаси жойига бориб ўрганилмоқда.Ушбу ҳолат юзасидан ҳам воқеа содир бўлган жойнинг ўзида алоқадор ташкилот мутасаддилари билан муҳокама йиғилиши ташкил этилиб, ЙТҲнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди ва келгусида бу каби ҳолатлар содир бўлишини олдини олиш мақсадида ҳар бир мутасаади ташкилот раҳбарлари келишилган муддатда камчиликлар бартараф этилишини айтиб ваъда беришди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...