пятница, 13 ноября 2020 г.

 СТОП КОРОНАВИРУС: ўзимизни асраб, ҳаётни янгитдан яратамиз... 


COVID-19 пандемияси.  Илк маротаба 2019-йилнинг декабрида Хитойнинг Ухан шаҳрида қайд этилган касаллик 2020-йилнинг 11-мартида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан пандемия деб белгиланди.  Жорий йил 6-ноябр қадар вирусни 190 дан ошиқ мамлакат ва  шу ҳудудда яшовчи 48,8 миллиондан ошиқ одам юқтирди. 1 230 000 дан ошиқ одам касаллик туфайли ҳалок бўлди, 32,2 миллиондан ошиқ одам эса тузалди. Шундай экан карантин қоидаларини яна бир эслаб ўтмасак бўлмас. Зеро ушбу қоидалар сизу бизни вирусдан оз бўлсада ҳимоя қилади. 

Коронавирус юқтириб олишдан ҳеч ким кафолатланмаган, қолаверса грипп ва инфекцион касалликлар мавсуми ҳам аллақачон бошланган. Бундай вазиятда саломатликда муаммо кузатилмаслиги учун иммунитетни мустаҳкамлаш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш зарур. Бу борада эса вирусни юқтирмаслик ва соломатликни асраш ҳар биримизнинг ўз қўлимизда. Сурхондарёда тури соҳаларда фаолият олиб бораётган инсонлар бу борада ўзлари амал қилаётган ва барчамиз бирдек биладиган қоидаларни яна бир бор эслатмоқда.

Нафиса Ёдгорова. Тикувчи:


 Айни дақиқаларгача асосий ўринда бўлган маслаҳатни яна қайтараман: Ниқоб тақишни унутманг”. Саломатликни баҳолаш ва кўрсаткичлар институти олимларининг аниқлашича, тиббий ниқоблардан фойдаланиш биргина АҚШнинг ўзида 130 мингга яқин кишининг ҳаётини асраб қолган экан.  Тадқиқотчилар фикрича, ниқоб тақиш кўрсаткичи 85 фоизни ташкил этса, 95 мингдан зиёд кишининг ҳаёти сақлаб қолинади.

Дилафруз Игамуратова. Бухгалтер: 


Қўлларингизни тез-тез ювиб туринг. Спиртли  антисептик воситалардан фойдаланинг. Қўлни фақат кўчадан келгандан кейин ёки овқатдан аввал ювиш керак деган тушунча бугунги кунга келиб ўзгарганини ҳаммамиз биламиз. Соғлигимиз учун ҳам  қўллар  тоза бўлмоғи лозим. Ювилмаган қўлларда вирус бўлиши ва қўлни юзга олиб борганда организмга кириши мумкин. Қўлларни ювмасдан ёки тоза салфеткасиз юзингизга тегина кўрманг. Кўз, оғиз ва бурнингизни ушлашдан тийилинг, қўл бериб саломлашмасликка ҳаракат қилинг. Аксирганда, йўталганда юзингизни рўмолча ёки тирсагингиз билан тўсинг.

Зулхумор Бегматова. Пенсионер:


 Одам кўп тўпланадиган жойларга бормасликка ҳаракат қилинг. Шамоллаш ва грипп аломатлари бор одамларга яқинлашманг. Чет элга боришни режалаштиришда дунёдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумотлардан хабардор бўлинг! Зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!

Муҳим бўлган уч қоидани таъкидлаган ҳамюртларимиз сўзларига қўшимча тарзда вакцина ҳали ишлаб чиқилмаган бир вақтда ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, ўз-ўзини изоляция қилиш ва алоқага киришган кишиларни қайд этиб бориш каби нофармацевтик чоралар пандемияни жиловлаб туриш учун энг самарали усуллар ҳисобланади.

Худбин бўлманг, бошқаларни ҳам ўйланг!

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...