среда, 18 ноября 2020 г.

  СТОП КОРОНАВИРУС: ИШОНЧ, ИНТИЛИШДАН ЁРҚИН КЕЛАЖАККА


Кузнинг илк кунлари. Пандемия  секин ортга чекинаётган бўлсада, юртимизда карантин чоралари амалда. Синовли кунларда тик тура олган инсонларимиз олдинга қадам ташлашдан тўхтамашмаяпти. Улар орасида эндигина ўн тўққиз баҳорни қаршилаган Самариддин Хушбоқов ҳам бор. Шерободлик ёш йигит оилавий қийинчиликларни шунчаки кузатиб тура олмади. Ҳунар ўрганишга бўлган қизиқиши юқори. Шу мақсадда иш қидира бошлади. Аммо карантинда кўплаб ишлаб чиқариш соҳалари иш фаолияти тўхтатган. Шундай қийин вазиятда интернетда кўриб қолган “Шеробод ҳунармандлари” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан ҳунар ўрганмоқчи бўлган йигитлар ишга олиниши ҳақидаги эълон унинг жонига оро кирди.



Жаҳонгир Қодиров Шеробод туман прокуратурасига мурожаат қилиб иш фаолиятини бошлаш ниятини билдирганда, аризаси  жавобсиз қолмади. Натижада “Шеробод ҳунармандлари” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил қилинди ҳамда 30 нафар йигитларни шогирдликка олиб, иш билан таъминлаб, фаолиятини бошлади.  Самариддин иккиланмай Жахонгир ака ёнига бориб, ҳунар ўрганиш истаги борлигини айтди. Касб ўрганишда тиришқоқлик билан киришишини таъкидлади. Меҳнаткашлиги натижасида бугун ушбу шогирдлар қаторида Самариддин ҳам бор. Ушбу маскан рахбари Жаҳонгир ака бошчилигида ҳунар ўрганган Самариддин фаолияти ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:


-“Эълон асосида келганимда тунукадан махсулот ясаш бўйича кўникмаларим йўқ эди. Жаҳонгир ака кўмагида дастлаб ҳунар ўргандим. Икки ойдан буён мустақил ишламоқдаман. Устозим Жахонгир ака бошчилигида 30 дан зиёд маҳсулотларга буюртма оламиз. Ясалган махсулотимиздан хисобини чиқарган холда  меҳнат хаққимизни ўз вақтида бермоқдалар. Бугунги карантин вақтида олий маълумотли кадр бўлмасамда ойига 1 млн. дан 1.5 млн. гача   меҳнат қилиб топмоқдаман. Бу орқали оилам қийинчиликларга учрамаяпти. Ҳунарим ортидан оиламга ўз ҳиссамни қўшмоқдаман.”


Самариддиннинг режалари улкан. Келажакда ўзининг шахсий устахонасини очиш ниятида. Вилоят прокуратураси томонидан Самариддин каби ёшларимиз учун Термиз шаҳри ҳамда туманларда ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида 45 та хунармандчилик ўқув курслари ташкил этилиши пандемия даврида оилаларнинг ночор холатдан қутқармоқда. Биргина ушбу ташаббус орқали  450 нафар шахслар касб-хунарга ўргатилмокда. Бугунги кунда 30 та хунармандчилик  ўқув курсларида 290 нафар ишсиз ёшлар эса аллақачон касб-хунарли бўлишди. Улар сафида Самариддин Хушбоқов ҳам ўз келажагини яратмоқда..

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...