четверг, 25 февраля 2021 г.

“COVID -19”га қарши эмлаш жараёнлари бўйича тренинг навбати Термизга


Термиз шаҳридаги “Меридиан” мехмонхонасида “ЮНИСЕФ” ташкилоти, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамкорлигида журналистлар учун семинар-тренинг ташкил этилди.

вторник, 23 февраля 2021 г.

                      Кадастр агентлигида навбатдаги семинар


    Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи ҳамда Давлат кадастрлар палтаси вилоят бошқармаси бошлиғи иштирокида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида”ги ЎРҚ-667-сонли Қонуннинг мазмун моҳияти ва аҳамиятини бошқарма тизимдаги бўлим бошлиғи ва филиал раҳбарларига тушунтириш мақсадида ўқув семинари ташкил қилинди.

четверг, 18 февраля 2021 г.

                      Лойиҳалар кўлами кенг, режалар бисёр

“Барқарор Ҳаёт” халқаро ижтимоий – маърифат маркази. Ушбу марказ томонидан аҳолига берилаётган ёрдам сабаб кўпгина инсонлар хуқуқий маслаҳат олишмоқда. Куни кеча ушбу марказ томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ишлар юзасидан ташкил этилган давра сухбатида ҳам бу борада журналистларга кенг маълумот бериб ўтилди.

Хатловдан ўтган 23 964  нафар аёл тақдирида ўзгариш борми


Термиз шаҳарда 180676 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, шундан, аёллар сони 88531 нафарни ташкил этади. Ўтган йили 23 минг 964 нафар хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказилди ва унинг якунлари бўйича 3 минг 639  нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилди. Улар анкета сўровномаларини тўлдириб, ишга бўлган эҳтиёжи тахлил қилинди. Хўш хатловдан ўтган аёллар тақдирида ўзгариш бўлдимикан?

пятница, 12 февраля 2021 г.

                                 Интизом,  қатъий тартибда тобланаётган Рохатой


Аёл.  Мунис ва мехрибонлик тимсоли сифатида қадрланади. Шунинг учунми доим ардоқда бўлган аёлларни кўп сохаларда таъсаввур қилиш қийин. Айниқса харбий хизмат сохада... Қатъий интизом тартибида фаолият олиб борадиган бу йўлда тобланаётган хотин-қизларимиз талайгина. Уларнинг орасида Миллий гвардия харбий қисм харбий хизматчиси, кураш  бўйича спорт устаси бўлган бир қиз бор. Ўзининг жасурлиги ва мардлиги, юрт ҳимояси учун қалқон бўлаётганлиги кўрар экансиз хавас ила боқасиз унга.. Бу Алмурадова Рохатой Мусурмон қизидир.

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...