суббота, 27 февраля 2021 г.

                        Сурхондарёда аёллар ишсизлик даражаси қай холатда

Натижаларга кўра Сурхондарё вилоятида ўтган давр мобайнида хорижий давлатлардан қайтган 1 минг 562 нафар хотин-қизларнинг 1 минг 210 нафари иш билан таъминланди, 205 нафарига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун 5,4 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар берилди.

Жойларда  ўтказилган меҳнат ярмаркалари орқали 1,2 минг нафардан ортиқ хотин-қизга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилиб, 980 нафари ишга жойлаштирилди. Норасмий иш билан банд бўлган 1 минг 250 нафар хотин-қиз вақтинчалик ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сифатида расмийлаштирилган.

Оғир ижтимоий шароитда яшаётган 493 нафар ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, бугунги кунгача 493 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди.Иш билан таъминланмаган, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор 584 нафар аёлнинг 285 нафари оилавий тадбиркорликка жалб этилиб, уй шароитида доимий даромад олиш имкониятига эга бўлди.



Вилоят прокуратураси хабарига кўра жами 1142 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган, шундан 114 нафари мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилган . 382 нафари эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 42 нафарига субсидиялар ажратилиб, кооперативларга аъзо қилиш орқали, 73 нафари тадбиркорликка жалб қилинган, 426 нафари ўзини ўзи банд қилишига амалий ёрдам кўрсатилган, 197 нафари касб-ҳунарга ўқитилган,8 нафарига ишсизлик нафақалари тайинланган;

Шунингдек Термиз шаҳри мисолида ҳам келтирадиган бўлсак, ўтган 2020 йил мобайнида шаҳарда 2749 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган, шу жумладан имконияти чекланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 52 нафар ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

Биргина, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси ҳисобидан тижорат банкларига ажратилган 565 млн сўм маблағ ҳисобидан 18 нафар хотин-қизларга имтиёзли кредитлар берилди. Шунингдек, оғир турмуш шароитида яшаётган уй-жойга муҳтож 17 нафар аёлларга Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси ҳисобидан бошланғич бадал пуллари тўлаб берилди. Ногиронлиги бўлган ва ёрдамга муҳтож хотин-қизлардан 20 нафарига ногиронлар аравачаси, 16 нафарига эшитиш мосламаси ва 18 нафарига бошқа реабилитация воситалари етказиб берилди.

Жумладан, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш орқали 93 нафар, парранда, асалари, қуён, балиқ ва бедана боқишни йўлга қўйиш орқали 36 нафар, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

Бугунги кунда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ишсиз хотин-қизлардан – 147 нафарининг бандлиги таминланди. Касбга ўқиш ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 519 нафар аёллар тикувчилик, пазандачилик, қандолатчилик, аёллар сартарошлиги йўналишида ўқиш истагини билдирган хотин-қизларни Сурхондарё вилоят хотин-тадбиркорлик маркази томонидан ташкил этилган ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган 409 нафар хотин-қизларга сертификатлар топширилди.Хотин-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳаларига имтиёзли кредитлар олиш учун 150 нафарига тавсиянома берилди.


Хусусан, шаҳар Молия бўлими ҳамда Шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимлари томонидан боқувчисини йўқотган 305 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган 78 нафар, қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд 95 нафар эҳтиёжманд аёлларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан 4 бараваригача бўлган миқдорда “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам бериш бўйича режа графиги тасдиқланди.

Вилоятда бу йўналишда кенг кўламли ишлар қилинмоқда. Шундай бўлсада нега зотин-қизларимиз четга йўл олишмоқда? Бу мавзуга яна қайтамиз.....

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...