Аёллар касби фақат тикувчилик эмас
Қадим Сурхондарё вилоятига ким ташриф буюрмасин албатта бир тансиқ тоами борки емай кетмайди. Шу сабабданми бу таом ошпазларимизнинг ташриф қоғозидек бўлиб ҳам қолган.
Тандир гўшт... Бу таом пайдо бўлиши ҳақида маҳаллий аҳоли орасида турли афсоналар тарқалган. Улардан бирида айтилишча: “Қадимда кунлардан бир кун чақмоқ чақиб, тоғ арчазорларига ўт кетади ва у ердаги ҳамма ҳайвонлар куйиб гўштга айланган. Ўша тоғдан оқиб ўтувчи сув шўр бўлган. Шунинг учун шу сувдан ичган тоғ ҳайвонларининг гўштларида туз миқдори етарли бўлган. Ундан таътиб кўрган тоғ аҳолисига пишган гўштнинг таъми ёқиб қолган ва ўша воқеадан сўнг тоғ чўпонлари ўз подасидаги қўй-қўзиларнинг гўштини ўра қазиб пишира бошлашган.
Қўшимча таъм бериш мақса-дида тоғ арчаси ва зираворларидан
фойдаланишган. Кейинчалик бу одат тусига кириб маҳаллий аҳолининг
севимли таомига айланган. Ҳайрат-ланарлиси шундаки, Сурхондарёдан бошқа
ҳудудларда тайёрланган тандир гўштларининг таъми Сурхондарёда та-йёрланган
тандир гўшти таъмини так-рорлай олмаган. Шу сабабли, тандир гўшти
фақат Сурхондарё ҳудудидагина маромига етказиб тайёрланади ҳамда уни таътиб
кўришни хоҳлашганлар. Ушбу таомни аксарият холатда эркаклар тайёрлашган. Аммо
жисмоний оғирдек туюлган таомни бугунги кунда тайёрлашни уддалай олган ва
касбига айлантирган аёлларимиз ҳам талайгина. Ҳанифа опа шундай инсонлардан
бири...
Термизга хуш келибсиз деган ёзувлар билан постдан ўтгач 100 метрлардан сўнг кенг дарвозалари очилган ховли борки ундан ўтиб кета олмайсиз. Ҳанифа опа томонидан тоғ арчасига қўшиб тайёрланадиган ушбу таом нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик-лар томонидан ҳам севиб истеъмол қилинади. Вилоятда Ҳанифа Аралова тайёрлайдиган тандир гўшт машҳур. Термиз шаҳрида туғилиб ўсган Ҳанифа опанинг асли касби ўқитувчилик. Аммо, аждодлардан қолган анъана уни кўпроқ ўзига жалб этиб, акасидан тандир гўшт тайёрлаш сирларини ўрганди. Опа кунига 3 та сўйилган қўйни ўзи бўлакларга ажратади, тандирга жойлайди.
Тандир гўштни тайёрлашда табиийликка кўпроқ эътибор қаратади. Ҳеч қандай замонавий таъм берувчи воситаларсиз, соус, маёнезларсиз фақатгина тоғ арчаси-ю, тоғ зирасидан фойдаланади. Шу сабаб Ҳанифа опа тайёрлаган тандир гўштида табиий қўзи гўшти таъми ўзгача сезилади.
Нозик кўринган опа шахдам қадамлар билан гўшни тандирга жойлади. Устидан лой
суваб тобида пишгунча тиндирлди. Илгакларда маромида пишган тандир гўшт хиди
ҳали емасингизданоқ иштахани очади. Опанинг ховлисидан одам аримайди. Кунда 3
та қўй сўйсада, хеч қачон тандир гўшт ортиб қолмаган. Харидорлар талайгина.
Касби ортидан халол мехнат қилаётган Ҳанифа опа таёрлаган маҳсулот вилоятда жуда талабгир.Сизнинг ҳам
Термиз шаҳрига йўлингиз тушса Ҳанифа опа тайёрлаган тандир гўштдан албатта таътиб
кўрмай қайтманг.
Мастура Хамраева
Комментариев нет:
Отправить комментарий