четверг, 13 ноября 2014 г.

ТИРИКЛИК МАНБАИ
Расмларда кўп кузатганман негадур инсон кафтларида сув томчиларини тутиб турган бўлади. Шу су томчилари асосида бўй кўрсатган дарахтлар тасвирланганлиги тириклик рамзини  ўзида акс эттирган. Ҳеч топа олмасдим нега  рассомлар бундай суръат яратишган экан деб. Аммо кенгроқ фирк юритсангиз. Биргина суръат замирида қандай маъно жам бўлганини билиб оласиз.
КАФТИМИЗДА АСРАЙЛИК....
Кундан-кунга, йилдан-йилга яшнаб, ўзгариб ва обод бўлиб бораётган она шаҳримиз Термизни кўриб биз ёшларнинг кўзимиз қувнайди. Айниқса кундан-кунга ободонлаштириш ишлари амалга оширилаяпти. Жахон талаблари тўлиқ акс этган фусункор янги биноларнинг савлатини таърифламасак хам бўлади. Шу онада шундай заминда туғилганимиздан фахр туйғусини ич-ичимиздан хис қилиб яшаймиз. Лекин шаҳар хуснидаги баъзи доғлар ҳам борки уларни кўриб, "Нега бизнинг одамлар бефарқ?”. Нега шаҳримизнинг гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшмаяпмиз? Нега давлат ва умумхалқ, мулкини авайлаб-асрашга, уни аждодлардан-авлодларга етказишга масъулиятсизлик қиламиз?" деган бир дунё саволлар мени қийнайверади. Шундай муаммолардан бири тириклик манбаи бўлган-сувдир......

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...