четверг, 13 ноября 2014 г.

КАФТИМИЗДА АСРАЙЛИК....
Кундан-кунга, йилдан-йилга яшнаб, ўзгариб ва обод бўлиб бораётган она шаҳримиз Термизни кўриб биз ёшларнинг кўзимиз қувнайди. Айниқса кундан-кунга ободонлаштириш ишлари амалга оширилаяпти. Жахон талаблари тўлиқ акс этган фусункор янги биноларнинг савлатини таърифламасак хам бўлади. Шу онада шундай заминда туғилганимиздан фахр туйғусини ич-ичимиздан хис қилиб яшаймиз. Лекин шаҳар хуснидаги баъзи доғлар ҳам борки уларни кўриб, "Нега бизнинг одамлар бефарқ?”. Нега шаҳримизнинг гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшмаяпмиз? Нега давлат ва умумхалқ, мулкини авайлаб-асрашга, уни аждодлардан-авлодларга етказишга масъулиятсизлик қиламиз?" деган бир дунё саволлар мени қийнайверади. Шундай муаммолардан бири тириклик манбаи бўлган-сувдир......


Ногоҳ болалик онларим момом “Сизлар жаннат қўйнида ўсяпсизлар. Барча шароитлар муҳаё. Лекин сизлар билан бир вақтда шу заминда яшаётган инсонлар хам борки улар бир томчи сувга зор. Шунинг учун улар учун ҳаёт томчиси қадрлидир. Сизларда туникун сув оқиб турсада, исроф қилманглар. Чунки ниманики хор қилсанг шунга зор бўлгайсан деган нақил бор”-деб кўп таъкидлардилар. Олдинлари болалик қилиб бу сўзлар замирида ётган катта маънони англамаган эдим. Аммо мана орадан 6-7 йил ўтибгина бу сўзларнинг асл моҳиятини англаб етдим. Телевидения, интернет нашрларида кўрсатилган баъзи давлатларда инсонлар очарчиликдан, сувсизликдан азият чекаётгани кўрдим. Кўрдиму шу замин бағрида вояга етаётганимдан ич-ичимдан шукроналар келтирдим. Ўша кундан буён исрофгарчиликларни кўрсам олдини олишга ҳаракат қиламан.
Бир неча йиллар муқаддам “Термиз оқшоми” вилоят газетаси ва xamroyevamastura.blogspot.com интернет блогимда “ШАҲРИМ МЕНИНГ-ФАХРИМ МЕНИНГ” номли танқидий мақоламни чоп этдим. Унда  шаҳримиз кўркига путур етказаётган жиҳатлар, исрофгарчиликлар ва  баннерлардаги имловий хатоликлар  ҳақида ёзгандим. Кўп қаршиликлар, мақоламга нисбатан салбий фикрлар билдирилди. Лекин шундай бўлсада мен ёзган мақола самарасини берганини кўргач мехнатим бесамар бўлмаган экан деб фахрландим. Энг катта ютуғим мақоламда "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ Сурхондарё филиали биноси ва Вилоят халқ демократик партияси оралиғидаги йўлакча четида эртадан-кечгача қувурдан тинмай оқаётган сувнинг исроф бўлаётганини баён этгандим. Орадан кўп вақт ўтмай шу йўлакчадан ўтганимда қувур олиб ташланганини, сув нобут бўлмаётганини кўрдим. Шунда оз бўлсада ҳаракат албатта ўз мевасини беражагини англадим. Зеро кимдур бўлсада менинг мақоламни ўқиб, ўзида маъсулият ҳиссини туйган экан  бу менинг учун катта ютуқдир.
Тўғри ҳозирги кунда Термиз шаҳрида ичимлик суви муаммолари ҳал этилган бўлсада биламизки баъзи махаллаларга сув таъминоти вақти-вақти билан берилади. Шундай бўлса  ҳам  сувни тежаб ишлатмаяпмиз. Хорижда бўлган одамлар­нинг айтишига қараганда, бирор жойда сув беҳуда оқмас экан. Биздачи, бизда уни сўраб-суриштирадиган, тежаб-тергашга даъват этадиган одам топилмайди.
Бежиз сув - хаёт манбаи деб аталмаган. Чунки, дунёдаги жамики мавжудот, шу жумладан инсон ҳам  сув билан тирик. Уни асраб-авайлаш, хар томчисидан унумли фойдаланиш инсон учун хам қарз, хам фарз ҳисобланади. Кейинги йилларда кучайиб бораётган тоза ичимлик сув танқислиги муаммоси хеч бир ҳудудни четлаб ўтаётгани йўк. Шундай экан бизда сув танқислиги муаммоси йўқ дея исроф қилиш ярамайди. Бежиз кундан кунга  глобал тус олиб бораётган ушбу масалага жамоатчилик эътиборини кенгроқ жалб этиш мақсадида 1992 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан Рио-де-Жанейро шахрида Атроф-муҳит ва тараққиёт мавзусига бағишлаб ташкил этилган конференсияда 22 март Бутунжахон сув куни» деб эълон қилинмаган. Маълумотларга қараганда, сайёрамизнинг 70 фоиз ҳудудини океан, денгиз ва кўллар ҳамда бошқа сув ҳавзалари ташкил этгани ҳолда дунё аҳолисининг бешдан бир қисми  ичимлик суви етишмаслиги муаммосидан азият чекмоқда. Икки миллиарддан зиёд одам тозаланмаган сув истеъмол қилишга мажбур бўляпти. Буни баъзи инсонлар интернет, телевидиния орқали, яна бошқалари эса ўз кўзлари билан ҳар куни гувоҳ бўлмоқда. Шундай экан нега олдимиздан оққан сувнинг қадрини билмаймиз. Ёки қаноатсизлик ҳислати инсониятда шунчалар кучлими???
 Ҳеч глобусни астойдил кўздан кечирганмисиз? Агар шундай бўлса  она заминимизнинг учдан икки кисми уммон, денгизлар, бир кисмигина қуруклик эканлигини эслатмасам ҳам бўларди. Ўйларсиз ер сайёрамизда сув кўпку деб? Аммо маълумотларга қараганда . умумий сув манбаининг икки фоизинигинаси чучук сув яъни ичишга яроқлигина ҳалос.
Тоза сувнинг исроф бўлаётганини ҳар куни ҳар лаҳза ҳар бир инсон гувоҳи бўлади. Лекин эътиборсизлик ила худбинликка йўл қўяди. Қандай дерсиз?? Одиийгина доимий уй шароитида кир ювиш, гилам ювишга ортикчадан кўп сарфланган  ичимлик суви кимлар учундур арзимаган бўлар. Аммо ўша  «арзимаган» сувларни ҳисоб қилинганда  5 дакикада 20 литрдан ортик сув бехудага окиб кетаркан. Энди шуни 560 минг хонодон ҳисобида тасаввур қилинг.Беш дакикада 11 миллион 648 минг литрдан ортик ичимлик суви бекорга оқиб кетади. Ўххооо дерсиз. Сиз кўз илғамаган камчилик  бора бора танқисликка сабаб бўлади. Бу билан сувдан умуман фойдаланманг дея олмаймиз. Лекин ўз ўрнида ишлатилса олам гулистон, юрт фаровон бўлади.
 Яқинда ишга қайта  туриб қўшнимизнинг кенг асвалт йўлга гиламини ёйиб юваётганини кўрдим. Бу ҳолат оддийдир. Аммо мени эътиборимни ювиш жараёнида вақтинча керак бўлмаётган бўлсада шлангдан оқиб ётган сув тортди. Аста бориб шланг уланган сув жумрагини ёпиб, қўшнимизга керак вақтда сувни очсангиз сув ҳам нобут бўлмайди, йўллар ҳам лойқаланиб қолмасди дегандим. Язши ва тушунган  инсонлар кўплигидан ўша вақтда қувондим. Чунки қўшним менинг гапларимни тўғри англаб, керакли вақтда сувдан фойдаланишни ёдидан чиқармаслигини таъкидлади. Айтган бўлсада ўз сўзининг устидан чиқди. Кунда дуч келадиган бундай кўз илғамас ҳодисалардан кзп мисоллар келтириш мумкин. Ўйлаб кўринг, табиатда сувнинг ўрнини хеч нарса коплай олмайди, сувнинг муқобили йўк... сизнингча борми? Жавоб бера олмаймиз. Шундай экан уни тежаш, асраш, тоза сақлашга мажбурмиз. Аммо озгина эътибор тириклик манбаини келажак авлодларга етказиш имкониятига йўл очади.
Шу замин барчамизники. Она ер бизни авайлаб ўз бағрида камол топтираётган экан нега биз унинг неъматларини исроф қилишимиз керак. Бунга бизнинг ҳақимиз йўқ унутманглар азизлар!

Мастура ХАМРОЕВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...