пятница, 7 ноября 2014 г.

Аёлларнинг жамиятдаги мавқеи

 

Мамлакатимиз xотин-қизлари хакида сўз кетса, уларга дунёдаги энг баxтли, энг мухтарама, деган таърифлар ярашади. Чунки аёл учун тинч, фаровон юртда, чиройли xонадоннинг бекаси бўлиш, соғлом ва баркамол фарзандни камолга етказиш, жамиятда қадр топишдан ортиқроқ саодат йўк дунёда! Бугунги кун аёлларимиз эса нафакат оила фариштаси, балки мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса кўшаётган фаол тадбиркор, эл-юрт фидойиси ҳамдир.

Иктисодиётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида мехнат қилаётган аҳолининг эллик фоизга яқинини xотин-қизлар ташкил этаётгани бу фикрнинг яққол исботидир. . Вилоятимизда тадбиркорлик соҳасида ҳам аёллар кенг ўрин эгаллаб бормоқда. Биргина ўтган йилларни айтдиган бўлсак тадбиркор аёллар сони 2005 йилда 314 та ўлган бўлса бугунгача 1215 нафардан ошган. Бундай кўрсаткичлар сони кун сайин ўсиб бормоқда. Уларга ажратилаётган кредитлар 18.836.0 миқдордан ошган. Шу билан бирга аёллар орасида корxоналар, ташкилотлар рахбарлари, фермерлар, шифокорлар, фан, маданият, санъат, таълим сохалари намоёндалари кўп. Хатто уй бекаси бўлган аёлларимиз ўз ҳунармандчилик анъанлари билан бутун дунёни лол қолдираётгани уларга нисбатан Бир неча аёлларимиз Ватанимизнинг юксак мукофоти - Ўзбекистон Қахрамони унвонига ҳам сазовор бўлган
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатасига депутатликка номзодлар кўрсатишда xотин-қизлар учун 30 фоизлик квота ажратилгани жамиятимизда уларнинг мавқеини янада оширди. Бу эса ўз навбатида xотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий ҳаёт ва маданият соҳаларига оид масалаларни хал қилишга кенг жалб этишга, уларнинг давлат ва жамият бошкарувидаги иштирокини кенгайтиришга xизмат қилмокда.
Аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида эса вилоятимизда хотин-қизлар қўмитасининг 2618 бўлимлари фаолият олиб бормоқда. Шундан ўз-ўзини бошқариш органларида 714 та, идора ва ташкилотларда 708 та, мактаб
ва мактабгача таълим муассасалари 1075 та , коллеж ва академик лицейларда 121 та бўлимлари ташкил этилган.
Жамиятимизда xотин-қизларнинг мавкеи ва ролини юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга алохида эътибор қаратилмокда. Шу максадда xотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг мустахкам базаси шакллантирилган. Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясида xотин-қизлар ҳуқуқлари масаласига алохида ўрин ажратилган бўлса, бу тамойиллар саксондан ортик қонун ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда янада кенгроқ мустахкамланган.
Аёлларнинг жамиятдаги мавқеи ва ролини кўтариш давлатчилигимизнинг устувор ва асосий йуналишларидан бирид айланиб улгурган.

МАСТУРА ХАМРОЕВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...