пятница, 7 ноября 2014 г.

Ёшлар ҳуқуқларига бир назар....


Мамлакатимиз ахолисининг 64 фоизидан ортиғини ташкил этган ёшларга бўлган эътибор, ғамхўрлик мустақилликнинг илк илларидаёқ бошланган. Президентимиз ташаббуслари билан ўтган 2008 йилнинг “Ёшлар йили”, 2010 йилнинг “Баркамол авлод йили” ва жорий 2014 йил “Соғлом бола йили ” деб номланиши мамлакатимизнинг иқтидорли ва салохиятли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилганлигидан далолат беради. Бугунги кунда Ўзбекистонда ёшлар давлат ва жамият ривожига таъсир этибгина қолмай, бу борада ҳал қилувчи куч хам хисобланади. Шу нуқтаи-назардан олиб қарайдигна бўлсак, айниқса ёшларга берилаган кенг камровлии хуқуқлар ва эркинликлар хамда уларнинг конуний манфаатларини химоя қилиш хамма вақт долзарб масала бўлиб келган.

Президентимиз таъкидлаганларидек “Фарзандларимиз ёшларимиз бизнинг нафақат ишончимиз ва келажагимиз, ёшларимиз бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучидир.” Шундай экан демократик ҳуқуқий ва адолатли фуқоролик жамиятимизнинг барпо этишини ўз олдида асосий мақсад қилиб кўйилган давлатимизнинг келажаги ва равнақинибиз каби ёшлар барпо этишига яна бир бор амин бўламиз. Ватанимизда ёш авлод истиқболи йўлида ғамхўрлик қилиш биргина сўзларда эмас, балки амалда давлат сиёсати даражасига кўтара билган мамлакат ҳисобланади. Бунинг учун бизда етарли ҳуқуқий пойдевор яратилганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Собиқ иттифоқ республикалари орасида биринчилардан бўлиб, 1991 йил 20 ноябрда "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида" Қонун қабул қилинганлиги бунинг ёрқин мисолидир. Мазкур қонун ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкони борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун шарт-шароит яратиб берди. Қувонарлиси, таъсис этилган дастлабки давлат мукофотларидан бири "Соғлом авлод учун" ордени эканлигини эслашнинг ўзиёқ юқоридаги фикримизни тасдиқлайди.
Ўтган 2008 йил 28 январдан бошлаб конуний кучга киритилган “Бола хуқукларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни хам Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясидан сўнг вояга етмаган болаларнинг хуқуқларини қонун химоясида эканлигига қаратилган ва давлатимиз амалга оширилган асосий тадбирларидан бири бўлди.
Асосий Қомусимизда ҳар кимнинг меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, билим олиш ҳуқуқлари, бепул умумий таълим олишлари давлат томонидан кафолатланиши, мактаб ишлари давлат назоратида эканлиги, илмий ва техникавий ижод эркинлигининг мустаҳкамлаб қўйилиши, бу — ёшлар ҳуқуқининг амалда эътироф этилиши демакдир. Конституциямизнинг 45-моддасида вояга етмаганлар давлат ҳимоясида эканлиги алоҳида таъкидланган.
Президентимизнинг 1999 йил 10 июнда қабул қилинган Фармони асосида мамлакатимизда Зулфия номидаги Давлат мукофотининг таъсис этилиши адабиёт, фан, таълим, маданият ва санъат соҳаларида изланаётган, фаол, фидойи, ташаббускор ва иқтидорли қизларни кашф этишда жуда қўл келаяпти. Ўтган даврда ўзининг аъло билими ва хулқи, адабиёт ва санъат соҳасидаги истеъдодини намоён қилиб келаётган юз нафардан зиёд иқтидорли қиз ушбу мукофотга сазовор бўлиб келмоқда. Президентимизнинг 2006 йил 10 октябрдаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ва унинг фаолият самарадорлигини янада ошириш тўғрисида"ги қарори "Камолот"ни ёшларнинг ҳақиқий таянчи ва суянчига айлантириш, йигит-қизлар ҳаётида учраётган муаммоларни бартараф этишда мазкур тузилманиниг ролини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Амалга оширилаётган ана шундай изчил ислоҳотлар самараси ўлароқ, ёшларимизнинг билим даражаси муттасил ўсиб бораётгани яққол кўзга ташланмоқда. Ўқув юртларда таълим олаётган йигит-қизларимизга фан асосларини чуқур ўзлаштириш, спорт, санъат ва бошқа жабҳаларда ўз маҳоратларини тўла намоён этишлари учун шароитлар яратиб берилмоқда.
Ёшлар – ҳар бир юрт ва миллатнинг бетимсол бойлиги, буюк салоҳияти ҳамда куч-қудрати манбаи экан, тараққиётга интилаётган ҳар қандай жамият у ҳақда ғамхўрлик қилишни биринчи галдаги вазифаси деб билиши табиий. Бинобарин, ёшларга ғамхўрлик кўрсатиш юрт ва миллат келажаги тўғрисида қайғурмоқ демакдир.
МАСТУРА ХАМРОЕВА
Термиз шаҳри

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...