ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ВА ОАВ
Юртимиз тараққиётини янада ривожлантиришда бошқа соҳалар сингари фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг ўрни беқиёсдир. Таъкидлаш жоизки, институт мутахассислари томонидан ўтказилиб келинаётган ўқув-семинарлари, амалий семинарлар ҳамда семинар-тренинглар кенг жамоатчиликни янада фаол ва соҳага масъулият билан ёндашишга ундайди.
Жумладан, куни кеча Термиз шаҳрида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлими томонидан “Жамоатчилик назорати тизимида мустақил ОАВ ролини ошириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида 2 кунлик семинар-тренинги ўтказилди. Республика Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти мутахассислари Санобар Мансурова ва Бекзод Қодиров тренерлик қилишди.
Биринчи куни ёш журналистлар ОАВ томонидан жамаотчилик назорати амалга оширилишининг меъёрий-ҳуқуқий асослари, ОАВда сайлов жараёнларининг ёритилиши, таҳлилий ва танқидий мазмундаги материал тайёрлашнинг ўзига хос жиҳатлари, журналистик суриштирув, замонавий журналистикада одоб- аҳлоқ масалалари билан таништирилди. Иккинчи кун интернет тармоқларида мавжуд бўлган сайтларга материал ёзиш қоидалари, интернет ва интернет-журналистика, босма нашр веб-версиялари фаолиятидаги долзарб масалалар, ахборот хизматлари билан самарали алоқани йўлга қўйиш масалалари, ахборотни етказишда журналистга қўйиладиган талаблар, пресс-релиз асосида материал тайёрлаш мавзуларида қизиқарли машғулотлар бўлди.
Иштирокчиларнинг маҳоратини оширишга қаратилган амалий машқлар ўтказилди. Шу билан бирга иштирокчиларга журналистлар маҳорати бўйича мақолалар тўплами, ОАВ фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, амалий қўлланмалар ҳам тарқатилди.
Мастура ХАМРОЕВА
Термиз шаҳри.
Комментариев нет:
Отправить комментарий