пятница, 7 ноября 2014 г.

Билим чироғи


Соғлом ва билимли ёш авлод мамлакат бойлиги, миллат равнақини таъминлайдиган мустахкам пойдевордир эканлигини хаммамиз яхши биламиз.. Шу боис ёш авлод келажаги йўлида алохида ва доимий ғамxўрлик кўрсатиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланган. Уларнинг ҳар тамонлама камол топиши ва билимга эга бўлишлари эртанги нурли келажагимиз пойдеворидир. Шу ўринда бугунги кунда мактабларда таҳсил олаётган ёш ўқувчиларнинг билимлари ва эришаётган ютуқларини кўриб фахрданасан киши. Уларнинг эришган ютуқлари замирида билим берган мактабларининг ҳам ўрни алоҳида. Вилоятимизда ҳам айни таълим соҳасини ривожлантириш борасида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Қилинган меҳнатлар самараси ўлароқ вилоятимиздаги 11-ихтисослаштирилган мактаб интернати республикамизда ўрнак бўла оладиган мактаблар рўйҳатида 3-ўринда, вилоят бўйича 1-ўринда эгаллади.

-Мактаб интернати 1993 йили ташкил этилган бўлиб, бу масканда 5-синфдан бошлаб давлат тест синовлари асосида тузилган тестлар орқали ўқувчилар қабул қилинади. Бугунги кунда таълим масканимизда 328 нафар ўқувчилар математика, тарих, инглиз тили фанлари бўйича чуқурлаштирилган ҳолда таълим олишади- дейди мактаб интернатининг директори Эркин Бобомуродов. – Мактаб интернатида бугунги кунда 25 нафар ўқитувчилар жамоаси шаклланган. Шундан 9 нафари олий, 5 нафари биринчи тоифали, 4 нафари иккинчи тоифали, 5 нафари мутахассис, 8 нафари эса Халқ таълими аълочисидир. Улар хар куни мактаб остонасига қадам қўйган ўқувчилар билимини янада юқори поғоналарга кўтариш учун тинмай меҳнат қилишади.
Ҳалқ таълими бошқармаси томонидан 4 йилдан буён ўтказилиниб келинаётган Билимлар беллашувида республика миқёсида мактаб интернат ўқувчилари муносиб иштирок этишмоқда. Биргина 2010-2012 ўқув йилида ушбу беллашув республика босқичида география фани бўйича 6-синф ўқувчиси Холиёров Аҳат фахрли 2-ўринни, 2012-2013 ўқув йилида география фани бўйича Холиёров Аҳат бу гал 1-ўринни, биология фани бўйича 8-синф ўқувчиси Қамариддинова Моҳира 2-ўринни, 2013-2014 йилида география фанидан 7-синф ўқувчиси Исломова Мафтуна 2-ўринни, 8-синф ўқувчиси Холиёров Аҳат 2-ўринни, биология фани бўйича 7-синф ўқувчиси Эшмаматов Файзибек 3-ўринни эгалашди.

-Ўқувчиларининг бундай ютуқларга эришишига фақатгина ўзларининг билим олишга ва ўрганишга бўлган тинимсиз ўқиб-ўрганиши ва устозларининг изланишлари ҳамоҳанглиги сабаб–дейди мактаб интернати директори Эркин Бобомуродов. – Фақат ҳаракат, изланишгина инсонни мувофиқиятларига асос бўлади. Бунинг учун билим ёш танламайди.
Ҳақиқатдан ҳам билим ёш танламайди. Ўқиб ўрганишнинг чек-чегараси йўқ. Хали ёш бўлишига қарамай билимга чанқоқ ўқувчилар изланишлари кун ўтган сайин ўз мевасини бера бошлайди. Зеро қелажак яратувчилари бўлган улардек ёшлар
тиниб- тинчимайди. Ўз харакатлари билан юртимизга ҳиссасини қўшса, шудир улар учун катта қувонч. Бунда эса уларга ўзлари таҳсил олаётган таълим даргоҳи йўл қўрсатувчи маёқ бўляпти десак адашмаган бўламиз.


Мастура Ашур қизи.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...