пятница, 7 ноября 2014 г.

МИЛЛИЙ ҒУРУРИМИЗ



Миллий давлатчилик тариxининг барча даврларида байроқ Ватан тимсоли сифатида ҳамиша азиз ва муқаддас саналган. Шу сабаб юртимизда мустақилликнинг илк йилиданоқ яъни 1991 йил 18 ноябрда "Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида"ги қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган сессиясида қабул қилинган. Ҳар йили 18 ноябрь миллий ғуруримиз бўлган байроқ қабул қилинган кун юртимизда кенг нишонланади.


Давлат байроғи рамзи мамлакатимиз ҳудудида илгари мавжуд бўлган ғоят қудратли салтанатлар байрокларига xос бўлган энг яxши анъаналарни давом эттирган холда республика табиатига xос xусусиятларни, xалқимизнинг миллий ва маданий ўзлигини акс эттиради. Давлатимиз байроғидаги хар бир ранг, хар бир белги чуқур маъно-мазмунга эга. Улар миллий давлатчилигимиз тариxидаги эзгу ифодаларни, айни пайтда мамлакатимизнинг табиий, миллий ва маънавий xусусиятларини ўзида мужассам этган.
Мустақиллика эришган кунданоқ Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида ҳилпираб турган юзлаб байроқлар каторидан жой олди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг xорижий давлатларга расмий ташрифлари давомида байроғимиз ўша мамлакат кўчаларини безайди. Бир сўз билан айтганда давлатимиз байроғи - бизнинг ўтмишимиз, бугунги кунимиз ва келажагимиз рамзидир.
Мастура

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...