Кўнгил соҳили.
Бир кун ўқиш, иш, уй юмушлари-ю, ҳаёт ташвишлари билан ўтиб
кетади. Ана шу бир кун ойларга, ойлар эса йилларга ўз ўрнини бўшатиб борган
сари ҳаётимиз хам аста-секин тугаб боради. Ўтиб бораётган умримиз давомида
шундай вазиятлар бўладики одамлар орасида худди ўзингизни кўринмайдигандек,
сингиб кетгандай ҳис қилишингиз мумкун. Ёлғиз қолишни истайсиз. Ана шундай онда
сизга фақатгина кўнгил соҳилигина таскин бера олади. Зеро ўзингиздаги
муаммоларни фақатгина кўнглингизгина сеза олади ва тўғри қарор қабул
қилишингизда ёрдам беради.
Кўнгил соҳили нима экан деб ўйларсиз. Мен хам буни
олдинлари билмагандим. Илк бор биринчи маротоба талаба бўла олмай университет
остонасидан қайтган он ўзимни миллионлаб одамлар орасида кўринмай кетаётган
инсондай ҳис қилган шу куни беҳос кўнгил соҳилимга бориб қолганман. Гўёки
ҳаётда ҳеч кимга ёрдамим тега олмайдиган кераксиз инсондай туюлганда
кўзларимдан томган кўз ёшлар ила яралган денгиз мавжлари ҳаёлимни олганди.
Биргина шу мавжлар хар бир қабул қилаётган қарорларимни ўйлашга ундаганди.
Ҳаётда тўғри қарор қабул қилишга ўргатганди. Кўнглим синиқ бўлакларидан яралган
қоятошларга урилаётган тўлқинлар эса қатиятлиги мени ўзимга бўлган ишончни
янада мустахкамлади. Ўзимга бўлган ишончни хис қилиш эса мени келажакда катта
ютуқларга эриша олиш қўлимдан келишига умид берди. Шу бўйи анча вақт кўнгил
соҳилимда қолиб кетгандим. Кўнгил соҳили ҳамма одамларда мавжуд. Фақатгина
кимдир эртароқ, кимдир кеч кўнгил соҳилига йўлни топади. Мен эса айнан ўн
саккиз ёшимда топганман. Ҳар сафар ўзимга бўлган кучли ишончни туйган кезлари,
анча вақтгача бормиман дейману, яна ва яна соҳил томон борайвераман. Чунки
соҳилни мен қандай хохласам шундай кўринишда яни соҳил ёнини гоҳ қумли, гоҳ
тошли, денгиз эса гоҳ яшил, гоҳ менинг севимли рангим бўлган қизил рангида,
қоятошлар эса доим оқ рангдаги турли шаклларда намоён бўлади. Энг асосийси мен
қандай ўйласам соҳил худди шундай гавдаланади. Яқиндан эса денгизда босиб ўтган
ҳаёт сарварақлари акс этган кемалар пайдо бўлди. Уларнинг сони 21 та. Улар доим
соҳилга борганимда ўтган умрим давомидаги бахтли ва ташфишли онлар хотираларини
жонлантиради. Шу сабаб кемаларга қараб, топган инсонларимни эслаб қувонсам,
ёқотган ва кўра олмайдиган инсонларимни эслаб йиғлайман. Хуллас ҳар гал кўнгил
соҳилимга бормоқчи бўлсам кўзларимни юмим ўша ерда танҳо пайдо бўламан. Сўнг
эса яна шовқунли одамлар олдига ўзимда кучли ишонч ва лабда кулгу билан
қайтаман.
Мастура Хамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий