четверг, 9 октября 2014 г.



Зайнабдан Кумушгача


Хар гал эрталаб уйдан ишга йўл олар эканман, доим ортимдан кимдир келаётгандек , оёқ товушлари эшитиларди. Шу он ортимга ўгирилардиму, кимлигини билиш учун қарардим. Аммо хеч қим бўлмасди. Ҳайрон холатда йўлимда давом этардим. Нима учун мен билан бу ҳолат такрорланаётганига ҳеч тушуна олмасдим. Кунлар эса шу зайлда ўтарди. Бироқ кунлардан бир кун бу оёқ товушлари эшитилмай қолди. Ажабландим-у, аммо эътибор бермадим.
Сабаби ўша кунлари қалбимни эгаллаган менинг Отабегим деб атаган инсонни ўз ўз кумуши бор эканлигини билиб қолдим. Бир онда Зайнабга айландим қолдим. Зеро Отабегим ўз Кумушини еру- кўкка сиғмай севарди. Бундан қаттиқ ўксиндим. Кейинроқ бир ҳақиқатни хам англаб етдим. Отабегимнинг севгиси билан нотаниш оёқ товушлари ҳам мени тарк этганди.

 Даставвал билмагандим. Отабегим қалбимда бўлгани учун хам гўё ёнимда бўлгандек туюлган экан. Энди эса севгиси жавобсиз, қалби хувуллаб қолган Зайнабман. Мана орадан йиллар ўтиб, дарвозаси очиб бўлмайдиган қулф билан беркитилган, боғбонсиз боғларидаги гуллари сарғайган Зайнаб қалбининг дарвозасини нотаниш йигит қоқмоқда. Умидсиз, севгига ишончсиз Зайнаб эса қалб дарвозаларини омоқчи эмас. Бугун ман ўша мени ташлаб кетган оёқ тавушлари эшитилган йўлакдан яна эриб боряпман-у, нимагадир сукутлик ўрнини оёқ товушлари эгаллай бошлади. Бу гал бир ишончсиз ортга ўгирилиб қарадим. Тағин яна ҳеч ким йўқ. Шундагина қачон ўша даставвал нотаниш энди эса яқин инсонимга айланган инсонни севиб қолганимни ўзим ҳам билмай қолгандим. Мен юрагимни очишни истамаган инсонни хар гал йўлимдан чиқиб, севги тўла қалбини тақдим этганини кўриб беихтиёр тақдир йўлларимда чиқарган соф туйғули хақиқий Отабегимни энди учратганимга амин бўлдим. Зеро мухаббат қалбнинг туб-тубидан булоқ мисоли оқиб, мусоффолик ила йўғрилган тушуниб бўлмас, инсон тили ила тасвирлаб бўлмас туйғудир. Шу онда Зайнабдан Кумушбибига айланган холда севилдим ва севдим. Мен бахтлиман. Аммо бир ўй хаёлимдан кетмайди. Биламанки менинг Отабегимни севувчи қаердадир Зайнаб хам бор. У хам Отабек ишқида куймоқда. Унинг дардини фақатгина Зайнаб холатига тушган ва Зайнабдан Кумушга айланган қизларгина тушуна олади.

Хамроева Мастура

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...