четверг, 9 октября 2014 г.




Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур
Инсонлар орасида учраб турадиган шундай xасталиклар борки, уларни даволаш учун нафақат дори воситаларидан фойдаланган ҳолда балки  спорт билан шуғулланиш ҳам тавсия этилади. Айниқса кенг учрайдиган астерохондриоз, туғма фалажлик, кўллар ва оёқларнинг турли ҳодисалар сабаб ишламай қолиши, умуртқа поғонасида учрайдиган ҳар ҳил муаммоларда, бўғимлар шамоллаганда, белда оғриқ пайдо бўлганда ва бир қанча касалликларни даволашда спорт машғулотлари орқали даволаш муҳум саналади. Шу ўринда вилоятимизда ҳам ташкил этилган Жисмоний даволаш диспансери бугунги кунга қадар минглаб инсонларни янги ҳаёт бошлашларига ва ҳасталикларини енгиб ўтишида кўмак бўлиб келмоқда.

Айтиш керакки  барча даволаш муолажалари жисмоний машқлар орқали амалга оширилади. Текшурувлар жараёнида эса беморларда касалликлар аниқланса уларни жисмоний машқлар ва муолажалар билан даволанади.


-1956 йилда дастлаб марказ сифатида ташкил топган шифохона 1962 йилга келиб диспансер деб аталиб, беморлар даволаниб  бошланган. - дейди диспансер бош шифокори, “Мехнат шухрати” ордени соҳиби Сафар Қосимов.Диспансер асосан жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган инсонларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда  назорат қилишдан иборат бўлган маҳсус диспансер ҳисобланди. Энг асосий мақсади эса жисмоний машқлар орқали инсонларни дарддан халос қилишдир. 1970 йилдан эса машқ анжомлари келтирила бошлаши эса беморларни янада тезроқ дарддан фориқ бўлишлари ва тузалиб оёққа туришларига ёрдам берди.
Диспансерга шу кунга қадар кўплаб спорт усталари жумладан Ўзбекистон чемпиони Абдулло Холёров, Осиё чемпиони Санжар Тўхташев каби бир қатор ёшлар кўрикдан ўтган ва даволанишган. Бу эса уларнинг янада кўпроқ спорт марраларини эгаллаб боришларига замин яратиб берди. Бугунги кунга келиб бир қатор жумладан Германиядан келтирилган тренажор машқ ускуналари орқали даво истаб келган беморларга кенгроқ ёрдам берилмоқда.
Энг эътироф этиладиган жиҳати шундаки ҳеч бир даволаш аппаратларисиз, турли антебиотик ва дориларсиз ва операциясиз диспансерда туғма фалажлик, бел, ўпка, оёқ мушаклари шамоллашлари, умуртқа қийшайиб ўсиши, астерохондриоз, суяклар шикастланиб, қотиб қолиш аломатлари, миядаги айрим нуқсонлар  билан  касалланган беморлар жисмоний машқлар билан даволланмоқда.
Диспансер шифокорлари шу билан бир қаторда спорт машғулотларига ҳам иштирок этиб, спортчиларга мураббийлар томонидан берилаётган машқларни хам назорат қилиниб, бу орқали уларнинг соғломлигини назорат қилиб боради.
 -Беморларни  соғломлаштиришда массаж муолажалари ва жисмоний тарбия машғулотларини уйғун холда олиб борамиз дейди бош шифокор, “Мехнат шухрати” ордени соҳиби Сафар Қосимов. -Даволаш гимнастика залида эса беморлар тринажор ускуналари орқали бутун танани ҳаракатга келтириб машқлар бажаришлари эса, даволаниш муолажаларнинг мухим кисмидир.
Спортга мехр кўйган инсон бир умр соғлом ҳаёт кечиради. Спорт инсоннинг нафакат саломатлигини мустахкамлайди, балки зарарли иллатлардан уни химоялайди, xарактерини тоблайди. Зеро спорт соғлиқ гаровидир.
Мастура ХАМРОЕВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...