среда, 23 июля 2014 г.


Хамроева   Мастура   Ашур   қизи 
“Бу тарих ёҳуд хумдаги олтинлар...”
(Онамнинг ҳикояси..)

Дунёнинг хеч бир ҳазинаси  Ватаннинг бир томчи суви ҳамда бир сиқим тупроғи  соғинч аламини боса олмайди.

Ажаб замонлар ўтди. Ўша олис ўтмишда ота - боболаримиз не-не савдоларни бошидан ўтказмади дейсиз. Ботирлик қон - қонига синган  қахрамонлар номи тарих зарварақларига қанчалик зархал ҳарфлар ила битилгани достонларга айланган бўлса аксинча қўрқоқлик қилиб ўзини ўйлаб ватанининг эркини ҳимоя қила олмаган инсонлар тақдири хам шармандаликка ёғрилгандир. Бу тарих... Унда ботирлар хам қўрқоқлар хам бор.

 1917 йил. Тошкент шахрида болшевиклар томонидан зўровонлик билан совет хокимияти ўрнатилди. Кейинчалик улар бутун Туркистонни эгаллай бошлашди.  Болшевикларни  махаллий ҳалқ вакиллари турли номлар билан атарди. Амударё соҳилидаги шаҳар ва қишлоқ  ахолиси уларни “Қизиллар” деб номлашганди. ҚИЗИЛЛАР... Ажойиб ном. Ҳарбий босқинчи  аскарлар қизил либосда бўлганлиги сабабли  хам уларга шундай ном беришганди. Кейинчалик улар худди шу ҚИЗИЛЛАР номи билан хамма инсонларни ваҳима сола бошлади.  Қизиллар кирган шаҳар қишлоқларни вайрон қилиб, дехқонлар ерини ўзлаштириб, пайҳон қилар, бой зодогонларни мол мулкини тортиб олиб, ўзларини совуқ ўлка бўлмиш СИБИР деб аталмиш заҳга сургун қилишарди. Бу жаннатмакон иссиқ юртда яшаган бойлар учун хам, уларни қайтиб кўра олмайдиган оиласи учун ҳам ўлим билан баробар эди. Ҳалқда ваҳима ва қўрқув ҳудди қишнинг изғирин совуғи одамнинг суяк суягига қадар тешиб ўткандек таъсир қилиб борарди....


*****
1920 йил. Амударё соҳилининг яқинида сўлим қишлоқ. Унинг табиатини кўрган бахраманд бўлган инсон тарк эта олмасди. Ёзда хам унинг қуёши тафтида тухум пиша оладиган, қумғонларидаги чойи қайнайдиган сехрли жаннат макон. Қишлоқда ҳамманинг хурматига сазавор инсонлар талайгина эди. Бойларнинг саҳовати эса халқ тилида достонларда куйланарди. Шундай бойларнинг ичида фақат битта БОБОҚУЛБОЙ номли инсон ўзининг зиқналиги билан ном қозонганди. У кўринишдан савлатли, новча бўйли инсон бўлиб, доим ўзининг худди тилла суви югуртирилганга ўхшайдиган  зарли чопонини кийиб юрар, саллани чап томонга ташлаб юрарди. Юрганда доимий одатдек бир қўлини орқага қайириб олар,   гапирганда худди олтинойнинг сочлари мисол оппоқ соқолини қўли билан силаб - силаб қўйарди. У Бурайвой отига минганда эса ўзини еттинчи осмонда тургандек, қолган инсонлар ерда қолгандек кибор билан салловланарди. Унинг бойлинини  чегараси бўлмаса ҳам барибир бир танга беришга қизғонарди. У ниҳоятда бой бўлиб, шунга қарамай анча зиқна ва қаттиқ одам бўлгани ҳалқ орасида сир эмасди. Ўзидан бошқани хатто ўйламасди. Бойнинг  зиқналиги хатто оила аъзоларини хам четлаб ўтмабди. Хотини Одинахон ва қизлари Хадича ҳамда Мунавварлар бой бўлишсада доим оддий кийинишга одатланганди.
Ўша вақтлар нотинч замонлар бўлмаганми, юртга бошқа шаҳарларни эгаллаб олаётган ёвлар хужум қилиб кела бошлабди. Босқинчиларни бостириб келаётганлинини  хабарини билмаган бой кўчада юкларини ортиб кетаётган ўзига  ўҳшаган Салимбойни кўриб қолибди.
-          “Нима бу юртдан кетяпсизми Салимбой ” – деб ич- ичидан у кетса бу юртда  битта бойкамаярди, битта мен бой бўлиб қоламан деб кулиб ўйлабди Бобоқулбой.
-          “Мен ўз-ўзимдан туғилган юртимни ташлаб кетармидим. Юртнинг ярмини номи ўчгур қизиллар деган ёв босиб олибди. Эрта-ё  ундан кейин бизни ерларга хам навбат етади. Тангаларни қуроллар ясатиш учун кераклигича оляпман. Йигитларимиз билан ватанимизни ундай ёвларга бериб қўймаймиз. Жонинг омонлигида сен бойлигингни олиб ўзга юртларга жўнаб кетинг. Чунки қизиллар  камбағалларни қул қилиб, бойларни эсаб бор-будуни тортиб олиб, ўзларини қатил этармиш ёки Сибир деган совуқ томонларга сургун қилармиш.Сен бир тангага қизғонасана, бутун бойлигингизни олишса чидай олармидингиз қочинг.. Мени йўлдан қолдирманг.”-дебти жавобан Салимбой. 
Салимбойнинг гапларига аввалига ишонмаган, иссиқ ўрнини совитишни хохламаган бой юрайверибди. Аммо эртасига бу гаплар бутун юртга тарқагач, бойнинг нияти ўзгарибди. Агар оилам билан қочадиган  бўлсам, ярим йўлда ҚИЗИЛЛАР мени хам оиламни тутиб олса бойликларимни ва мени  хам нобут қилади деган ҳаёл келибди. У ўша куни тунда хотини ва фарзандлари ухлаб ётганидан фойдаланиб, олтинларини хумларга жойлаб, хумларни эса эшакларга боғлаб, оиласини ташлаб уйидан чиқиб кетибди. Бой Амударёнинг нариги соҳилига ўтмоқчи бўлибди. Аммо улови кам, юки оғир бўлгани учун ярминигина олиб ўта олишини билибди. Шунинг учун яна қайтсам оламан деган умидда ярим бойлиги солинган хумларни дарё соҳилидаги қумлоққа кўмиб, қолганларини  бойликларни олиб дарёнинг нариги томонига олиб ўтибди. Бой йўқолган тун 1920 йил 17 феврал айни изғирин кечада  бўлган бу воқеа эди.  Эртасига оиласи ҳам қишлоқ одамлари ҳам Бобоқулбойнинг бир тунда қай тамонларга ғойиб бўлганини била олишмади.
Орадан кўп вақт ўтмай қишлоққа қизиллар бостириб келибти. Қишлоқдаги барча бойлар бор бойлигинии тўплаб юрт ҳимоячиларига ёрдам бўлиши учун сарфлашибди.  Қишлоқ ёшу қариси, аёллар барча бирдек юрт озодлиги, тупроғининг эрки учун қўлига қурол олиб оҳирги томчи қони қолгунча курашибди. Улар орасида биринчилардан бўлиб қўрқоқларча қочган Бобоқулбойнинг хотини Одина ая хам бор эди. У қўлига қурол олиб ёвларга шиддат билан хужумга шайланди. Ватан озодлиги учун юрт тупроғига қони тўкилиб ҳалок бўлиш улар учун шараф билан ўлим топиш билан баробар эди. Ҳудди шундай бўлди хам......

*****
Йиллар карвони  ҳоҳ уруш бўлсин, ҳох тинч замон бўлсин тўхтаб турмайди. Аста секин инсонга билдирмай умрни олиб қочиб кетайверади. Қонлар дарё бўлган онлар дахшатидан омон қолган  Одина ая икки қизини бағрига босиб ҳувиллаб қолган уйда одамларнинг кийимини тикиб  тирикчилик қила бошлади. Доим Бобоқулбойдан ҳабар ёқлигилдан ҳавотир олар лекин кимдан қай манзиллардан унинг чехрасини қидиришни била олмай тунлари йиғларди. Тасодифий ҳабардан умид қилиб яшар ва фарзандларига отасининг ҳаёт эканлигига ишонтирарди. Кунларнинг бирида эшик тақиллаб, узоқ қўшни юртлардан келган савдогар Одина аяга қизил ҳалтачага ўралган ҳат ташлаб кетди. Хатни очар экан юрагининг бир парчаси умид учқуни бугун аҳийри орзу  ушалди, паноҳим қайтаётганмикан дея ўйларди. Аммо бундай бўлмади...
-          “Суюклигим,соғинчим вақтида сенга ва қизларимга ғамҳўрлик қила олмадим кечир. Ҳар туну кун сизларни ўйлийман. Мени бу дунёни тарк этган деб хисоблайверинглар. Тирик бўлсамда ўлган инсонлардан кўра дахшатлироқ холатдаман. Мен қишлоғим, оилам ватаним олдидаги бурчимни адо эта олмадим. Бойлигимни ўйлаб  курашишим керак бўлган вақтда она ватанимни ҳимоясиз ташлаб қочдим. Хозир бойлигим, барча нарсам бор аммо сизлар менинг ватаним бўлган оилам ёнимда эмас. Қайтиб хам бора олмиман. Ватанимни ҳимоя қила омаганимдан кейин қишлоғим тупроқларига қадам қўйишга ҳаққим йўқ”- шивирлаб хатни Одина ая ўқир экан, бир ёстиққа бош қўйган панохининг ачинарли ахволидан ачиниб ич ичидан йиғлади. Кенг узун енглари билан кўзидан чиқаётган ёшларни артиб хатни бўғзига нимадир тиқилгандек хириллаб давом эттирди.
-          “Хамма ҳимояга шайланган он мен қўрқоқлик қилдим. Юртим ҳозир хам  фарзандидек қабул қила олади лекин мен арзимиман мундай эътиборга. Ўлимим олдидан хам ватаним  тупроғидан хидлаб ўлсам кифоя. Мана орадан вақт ўтган бўлса хам юртим сувини ҳудди ҳаётим бўлагидек асраяпман. Чопонимнинг чар  чўнтагида юртим тупроғини  хидлаб хидлаб сақлаяпман. Доим тупроқни қўлга олганимда ўша жаннатмакон юртни яна бир бор кўришни Оллоҳимдан ёлвориб сўрайман. Фақатгина бир бора.....”
Бардош, сабр, ҳалқ билан озодлик учун курашишда жасорат, катта матонат. Бобоқулбой иродасизлиги бир муштипар аёлга шуни ўргатди. Лекин Бобоқулбой қўрқорлик қилди. Бадали эса ўлимдан ҳам оғир бир умрлик азоб. Бу азоб ҳатто бу дунёни тарк этса хам уни тарк этмай ҳамроҳлик қилади. Иснот бу иснот. Турмуш ўртоғининг азоблардан чидамсизлигида  қочганига  эмас, юрт олдидаги шармандалик Одина аяни уялтирарди. Инсон учун юрт асрашда жонини қурбон қилиш шарафдир. Одина ая хар куни юртининг бир сиқим тупроғи учун курашишга тайёр. Бу унинг учун ҳаёти эди. Хатто ожиз аёл эканлиги хам буни тўҳтата олмасди. Хатни ўқиб алам билан ичидаги дардини айта олмасди. Шунинг учун хатни ёқиш билан бир умр турмуш ўртоғини шу кул билан яксон қилди. Лекин ҳар кун “Мен ожиза бўлсамда ватанимни асраш учун қўлимга қурол ола олдим, нега сиз ўзингизда фарзандлик бурчи ила жасорат топа олмадингиз нега” дея турмуш ўртоғи билан сўзлашиб ўз- ўзига пичирларди Одина ая. Хар куни умрининг сўнгги нафасигача фарзандларига ватанининг бир қарич тупроғи муқаддаслиги унинг ҳимояси қизми ўғилми  қўлида эканлигини таъкидларди. Фарзандларига сингдирилган ватан мехри набираларига ундан кейин авлодларига ўтмоқда.  Одина ая менинг катта момом. Хозир вафот этганларига анча йиллар бўлган. Аммо болалик онларимдан то ҳозирги кунгача тинчлик онларида  онагинам такрор такрор айтадилар:
-          Момомнинг ватанга мухаббати шунчалик улуғвор эдики озод тинчлик онларини бир умр қумсаб яшаганлар. 1991 йил ватанимиз озод бўлган куни илк бор ўзим хурсандликдан эмас, момагинамнинг орзуси ушалганидан қувонганман. Зеро энди сизлар хур юрт фарзандалрисизлар. Бу кун учун қанча юрт қахрамонлари жонини қурбон қилганини унутмаслигинг керак болам- деб.
Шу ватан хурлиги озодлиги бахтимиз. Аждодларимиз излари хар бир қарич тупроғимизда из қолдирган буюк юрт Ўзбекистон бу.......


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...