среда, 21 декабря 2022 г.

 XVI “Евроосиё” кинофестивалида ўзбек кино ижодкорлари 3 та совринни қўлга киритишди!  


 Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида 12-18 декабрь кунлари бўлиб ўтган XVI “Евроосиё” (“Eurasia international film festival”)  халқаро кинофестивали якунланди. Унда ўзбекистонлик бир гуруҳ ижодкорлар ҳам иштирок этди ҳамда бир қатор номинациялар билан тақдирланишди. Хусусан кинорежиссёр   Али Ҳамраев  “Марказий Осиёда кино санъати ривожига қўшган ҳиссаси учун” номинациясини қўлга киритган бўлса, кинорежиссёр  Қамара Камалова “Йўл бўлсин” бадиий фильми учун  ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофотига лойиқ кўрилди.  Шунингдек Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов “Евросиёда  фестиваль ҳаракатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” махсус соврини  билан тақдирланди. 

вторник, 13 декабря 2022 г.

 Сурхондарёда  2022-йилнинг 11 ойида 50 мингга яқин ер участкалари ва кўчмас мулкларга кадастр паспорти тайёрлаб берилди



2022 йилнинг 11ойи давомида Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва туман, шаҳар филиаллари томонидан 49 543 та, шундан  43 942та жисмоний шахсларга тегишли ва 5 601 та юридик шахсларга тегишли  бўлган ер участкалари ва кўчмас мулкларига кадастр паспорти тайёрлаб берилган

Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Бехруз Сафаров маълум қилди.

пятница, 9 декабря 2022 г.

 Тошкент “Киночилар уйи”да “Офицер 55” сериалининг расмий трейлери намойиш этилди


 Бугун “Киночилар уйи” кинотеатрида тез кунларда мамлакатимиз экранларига чиқадиган “Офицер 55” сериалининг расмий трейлерини намойиш этишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...