вторник, 13 декабря 2022 г.

 Сурхондарёда  2022-йилнинг 11 ойида 50 мингга яқин ер участкалари ва кўчмас мулкларга кадастр паспорти тайёрлаб берилди



2022 йилнинг 11ойи давомида Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси ва туман, шаҳар филиаллари томонидан 49 543 та, шундан  43 942та жисмоний шахсларга тегишли ва 5 601 та юридик шахсларга тегишли  бўлган ер участкалари ва кўчмас мулкларига кадастр паспорти тайёрлаб берилган

Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Бехруз Сафаров маълум қилди.


Таъкидланишича, Вилоят бошқармаси томонидан 41 112 та ер участкалари ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳамда тузилган битимлар ва 5 820 та қурилиши якунланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги далолатномалар Давлат рўйхатидан ўтказилган

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалик мақсадларида деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун онлайн электрон танлов орқали 32 670 та ер майдонлари ауцион савдоларига юборилган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...