пятница, 27 августа 2021 г.

 Ўзаро дўстлик алоқалари бағрикенгликка йўғрилган


1973-йил 17-июл куни Афғонистонда давлат тўнтариши юз бериб, монархияга барҳам берилди ва республика дея эълон қилинди. Мана шу даврдан бошлаб Афғонистон тарихида сиёсий беқарорликлар бошланди. Бундан роппа роса 40 йил муқаддам - 1978-йилнинг апрел ойида Афғонистонда инқилоб бошланди. У ердаги уруш ҳамон давом этмоқда. Шундай бўлсада тарихга назар ташласак Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлар узоқ ахил қўшничиликка эга бўлиб, миллий урф-одатларимиз ҳамда анъаналаримиз ўхшаш.

понедельник, 23 августа 2021 г.

“Глобал фуқаролик тамойилларини мустаҳкамлашда ОАВнинг роли” мавзуида Медиалаборатория-2021 халқаро тренинги бошланди

   Жорий йилнинг 23-25 август кунлари Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон журналистлари ва кўнгиллилар учун “Глобал фуқаролик тамойилларини мустаҳкамлашда ОАВнинг роли” мавзуида Медиалаборатория-2021 халқаро тренинг бўлиб ўтмоқда. 

пятница, 20 августа 2021 г.

Олти ойлик фаолият таништирилди


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят Прокуратураси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси   ҳамкорликда Матбуот уйида  матбуот анжумани бўлиб ўтди.

вторник, 17 августа 2021 г.

 Хужраларга  болаларни кишанламанг


Атрофдагилар бу оилага назар ташлаганда фарзандларининг одоб ахлоқига қойил қоларди.Фарзандларини диний таълим ила улғайтирман дерди оила бошлиғи. Уларнинг хурматга йўғрилган мехрли оиласини кўрган инсон хавас қиларди. Аммо ҳаёт. Иқтисодий қийинчиликлар сабаб ота ишлаш учун мусофирликни танлади.  Орада чет элда бир муддат ишлашга йўл олган ота ортидан қолган фарзандлар дастлаб мактабга чиқадиган бўлди. Эндигина  катта ўғил 5 синфга, кичиги эса 3 синфга ўтганда чет элдан  ота келди. Лекин тамоман ўзгарганди. Олдингидек юзида нур йўқ эди. Диний қарашлари ўзгарганлигидан хатто турмуш ўртоғи ҳам хайратда эди.

пятница, 13 августа 2021 г.

                 Глобал фуқароликни тарғиб қилишда журналист ўрни


Глобаллашув  шароитида ҳамда халқаро ва минтақавий можаралар трансформацияси давом этаётган бир пайтда, экстремизм ва терроризмга қарши самарали курашиш масаласи кун тартибидаги долзарб мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.  Бугунги кунда экстремистик ва халқаро террорчилик ташкилотлари диний ақидалар ниқоби остида ёшларни зўравонликка, миллий ўзлигини, маданий-маърифий ва оилавий қадриятларини йўқотишга ундаш йўли билан жамиятда зўравонлик ва радикал қарашларни тарқатишни давом эттирмоқда. Буларнинг барчаси фуқароларни экстремистик ва террорчилик ташкилотлари сафига жалб қилиш учун шарт-шароит яратмоқда.

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...