понедельник, 23 августа 2021 г.

“Глобал фуқаролик тамойилларини мустаҳкамлашда ОАВнинг роли” мавзуида Медиалаборатория-2021 халқаро тренинги бошланди

   Жорий йилнинг 23-25 август кунлари Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон журналистлари ва кўнгиллилар учун “Глобал фуқаролик тамойилларини мустаҳкамлашда ОАВнинг роли” мавзуида Медиалаборатория-2021 халқаро тренинг бўлиб ўтмоқда. 

   Мазкур тадбир Германия ташқи ишлар Федерал вазирлиги, Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси (GIZ) ва халқ университетларининг Немис Ассоциациясининг мамлакатимиздаги Филиали (DVV) кўмагида ўтказилмоқда. 


  Жорий йилнинг июль ойида ўтказилган “Марказий Осиё ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Чақирувлар ва имкониятлар” халқаро анжуманида сўзга чиқиб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича 10 ташаббус ҳақида эълон қилиб, улардан бири минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигига нисбатан таҳдидларга қарши кураш бўйича сайъи-ҳаракатларни бирлаштириш билан боғлиқ. Марказий Осиёнинг қоқ юрагида жойлашган Ўзбекистон минтақа барқарорлик, барқарор тараққиёт ва яхши қўшничилик ҳудуди бўлишига бевосита хайрихоҳ. Ўзбекистон қатъий равишда яхши қўшничиликнинг ўзаро мулоқоти, конструктив ўзаро яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш тарафдори. Бугунги кунда Марказий Осиё мамлакатлари учун ёшларни ўзини ўзи намоён этиши учун шарт-шароитларни таъминлаш, зўравонлик мафкураси “вирус”ини тарқалишига тўсқинлик қилиш, кенг жамоатчиликка глобал фуқаролик ҳис-туйғулари, Ватанга садоқат ва бағрикенглик тамойилларини етказиш муҳим вазифалардан биридир.

   Бу муҳим ишда Марказий Осиё мамлакатларининг оммавий ахборот воситаларига катта аҳамият қаратилади. Шу билан бирга бу ғоялар ва тамойилларни ёритиш ва илгари суриш учун журналистлар ва блогерлар мазкур масалаларни англаш ва мулоқотни ривожлантириш учун чуқур билимларга эга бўлишлари лозим. Айнан бу вазифа мазкур тренингда ўз ифодасини топади. Тадбир доирасида иштирокчилар миллий экспертлар ва тренерлар, шунингдек Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан ташриф буюрган ОАВ (медиа) мутахассисларининг нутқларини тинглайдилар, мунозаралар уюштириб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...