пятница, 20 августа 2021 г.

Олти ойлик фаолият таништирилди


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят Прокуратураси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси   ҳамкорликда Матбуот уйида  матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Вилоят Прокуратурасининг жорий йил олти ойи давомида олиб борган фаолияти ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар, табиатни муҳофаза қилиш қонунлари мавзусида бўлиб ўтган анжуманда журналистлар ва блогерлар иштирок этди.


Вилоят прокуратураси органлари томонидан жорий йилнинг 1-ярмида вилоятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг хукуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.-дейди вилоят прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва хуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси  Алишер Бобомуродов. Ўтказилган тадбирлар натижасида прокурор назорати хужжатларини қўллаш орқали 23 мингдан ортиқ фуқаролар, шу жумладан, 1.300 дан ортиқ юридик шахсларнинг бузилган хуқуқлари тикланди. Прокурор   протестлари асосида 886 та ноқонуний хужжатлар бекор қилинди, 935 таси қонун талабларига мувофиқлаштирилди. Етказилган 11,4 млрд. сумлик зарарни ундириш буйича судларга 448 та аризалар киритилди. 4.800 нафардан ортиқ фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди.


Ушбу матбуот анжуманида журналист ва блогерлар томонидан берилган савол ва таклифлар юзасидан соҳа мутаҳассисилари томонидан тегишли жавоблар берилди.

 Мастура Хамраева

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси

 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...