вторник, 17 августа 2021 г.

 Хужраларга  болаларни кишанламанг


Атрофдагилар бу оилага назар ташлаганда фарзандларининг одоб ахлоқига қойил қоларди.Фарзандларини диний таълим ила улғайтирман дерди оила бошлиғи. Уларнинг хурматга йўғрилган мехрли оиласини кўрган инсон хавас қиларди. Аммо ҳаёт. Иқтисодий қийинчиликлар сабаб ота ишлаш учун мусофирликни танлади.  Орада чет элда бир муддат ишлашга йўл олган ота ортидан қолган фарзандлар дастлаб мактабга чиқадиган бўлди. Эндигина  катта ўғил 5 синфга, кичиги эса 3 синфга ўтганда чет элдан  ота келди. Лекин тамоман ўзгарганди. Олдингидек юзида нур йўқ эди. Диний қарашлари ўзгарганлигидан хатто турмуш ўртоғи ҳам хайратда эди.

Муслима аёлнинг эса  қарашлари тамоман бошқачада. Мактабга болалар бориши тақиқланди. Отанинг сўзи қонун улар энди мадрасада ўқийди. Шу қарор ортидан икки болани олиб кетган ота  мадрасага бердим дея қайтди. Кун ора шубхали инсонлар уйига кела бошлагач, аёл фарзандларини сўради. Ота улар диний таълимни ҳақиқий ўргата оладиган инсонга топширганини айтди. Бу холатлардан қўрқувга тушган муслима аёл фарзандларини қанча қидирмасин топа олмагач, яқинларидан ёрдам сўради ва холатни айтди.  Кўп ўтмай аён бўлдики турмуш ўртоғи ёд ғояларга эргашган бўлиб, етакчиларининг сўзидан чиқмайдиган манқурт аскарга айланиб қолган экан. Рахнамолари истаги билан фарзандларини уларга топширган экан. Ночор она охири уларни диний таълим ўргатаяпмиз дея бонг урадиган яширин хужрадан топди. Турмуш ўртоғи сабаб болалар дунёқариши ўзгаришига бир он қолганди. Аммо муслима ва тақвадор аёлни динимизни ниқоб қилганлар алдай олмасди. Фарзандлари учун курашди ва манқурт бўлишини олдини олди. Лекин назар ташласак бугунги кунда ўз қўли билан бу очоққа болаларини отаётганлар кам дейсизми. Юртдошларимиз орасида аксар фарзандларини диний таълим асосида тарбияланиши борасидаги қарашлари нотўғри қарашларга асосланиши оқибатида динимиздан фойдаланган холда ёд ғояларга эргаштириш  мақсадлари  тўрига илиниб қолмоқда.  Интернет тармоғида кузатишимиз мумкин хали дунёни англаб олмаган болакайлар улар сабаб қўлига қурол олмоқда ва динимизнинг асл кўринишини англай олмаяпти. Англашига эса ёвуз хужраларда дарс ўтаётганлар йўл бермаяпти аслида. Улар сабаб жиход дея болалар ўзларини портлатмоқда ва ўлдиришмоқда.

 Юқоридаги холатларни дуч келмаслик учун ҳам энди улғайиб келаётган болаларимиз даставвал  бошлангич мактабларга  билим эгаллаши уларнинг ёд ғояларни англаб олишига имкон беради.  Диний таълим олишини истасангиз бу учун ҳам юртимизда барча шароитлар яратилган бу ҳақида биласизми? Юртимизда Ислом динини янада ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.  Келинг оҳирги 3 йил давомида диний соҳадаги ислоҳотларга назар ташласак,  Самарқандда  Хадис  мактаби очилди.  Бухорода Мир араб мадрасаси олий мадраса бўлди.  Имом  Термизий мадрасаси иш бошлади.  Қарийб 10 га яқин бошланғич таълим учун мактаблар яратилган.Ўрта  диний таълим учун юртимизда  катта имкониятлар ва эркинликлар берилган. Унда эркаклар адоҳида аёллар алоҳида ўқитилади. Яқинда Имом  Термизий мадрасаси Қуръон ўргатиш курслари ташкил қилинди. Унга 18 ёшдан юқори аҳолимиз ўрганиши мумкин.  Бугунги кунда 120 нафар юртдошимиз ўрганишмоқда. Ундан 60 нафари  эркак, 60 нафари аёлдир. Марказ томонидан ҳам ташкил қилинади. Унда 60 нақар эркаклар ва  аёллардир. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази каби марказлар ташкил қилинди. Улар томонидан чет  давлатлари билан ҳамкорлик амалга оширилмоқда.

Имом Бухорий маркази билан Ал-Азҳар университети ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Унда томонлар ўртасида профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар алмашуви, қўшма илмий тадқиқотлар, Марказ илмий ходимларининг мазкур университет докторантурасида ўқишини ташкил этиш, мовароуннаҳрлик алломалар қаламига мансуб қўлёзмаларни жамлаш ва ўрганиш бўйича биргаликда илмий лойиҳаларни амалга ошириш, исломшуносликка доир илмий нашрлар алмашувини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Имом Бухорий маркази илмий ходимлари томонидан Қоҳирадаги “Дорус салом”, “Ал-Мактабатул Азҳарийя”, “Дорус солиҳ”, “Дорул маъориф” ва “Муассасату илм” каби ўндан ортиқ кутубхона ва нашриётлардаги китоблар рўйхати ўрганилди ва жами 999 номдаги 5360 дона китоб харид қилинди ва марказга келтирилди.

Шунингдек, 2020 йил 23 декабр куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясига Мисрнинг Танта университетидан хат келган. Унда Танта университети Академия билан ҳамкорликда Ўзбекистон ва қўшни давлатлар учун араб тилини ўқитиш қўшма марказини ташкил этиш таклиф этилган. Марказ ўқув биноси академия томонидан, ўқув дарсликлар, дастурлар ва мутахассислар эса, Танта университети томонидан таъминланиши кўзда тутилган. Марказнинг маъмурий ва молиявий бошқаруви иккала томон зиммасида бўлиши қўшимча қилинган. Бундан ташқари, илмий соҳада ҳам қўшма комиссия ташкил этиш ва ушбу дастур орқали академик алмашинув ҳамда ўзаро ташрифларни йўлга қўйиш таклиф этилган.

 Бу каби  имкониятлар яртилинаётган бир дамда кичик хужраларда динимизни англамаган ва ўз фойдаси учун фойдаланаётганлар қўлига болаларни топширишнинг ўзи нотўғри қадамдир. Ота-оналар болаларини диний таълимга йўналтирмоқчи бўлишса юртимизда ташкил қилинган 10 дан ортиқ бошланғич диний мактабларга олиб боришлари зарур.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...