пятница, 27 августа 2021 г.

 Ўзаро дўстлик алоқалари бағрикенгликка йўғрилган


1973-йил 17-июл куни Афғонистонда давлат тўнтариши юз бериб, монархияга барҳам берилди ва республика дея эълон қилинди. Мана шу даврдан бошлаб Афғонистон тарихида сиёсий беқарорликлар бошланди. Бундан роппа роса 40 йил муқаддам - 1978-йилнинг апрел ойида Афғонистонда инқилоб бошланди. У ердаги уруш ҳамон давом этмоқда. Шундай бўлсада тарихга назар ташласак Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатлар узоқ ахил қўшничиликка эга бўлиб, миллий урф-одатларимиз ҳамда анъаналаримиз ўхшаш.

Афғон ва ўзбек халқларини бир неча минг йиллик тарих боғлаб туради. Ўзбекистон Афғонистон муаммосини ҳал қилишда, вазиятни барқарорлаш-тиришга, қўшни давлатнинг узоқ муддатли урушдан вайрон бўлган иқтисодиётини тиклашда иштирок этиш ва қўшни давлатга ёрдам бериш ишларини давом  бугунгача давом этмоқда.  Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017-йилнинг сентябр ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида ҳамда 2017-йилнинг ноябр ойида Самарқанд шаҳрида ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик”мавзуидаги халқаро конференсияда сўзлаган нутқида  «Афғонистонда тинчликка эришишнинг ягона йўли — марказий ҳукумат ва мамлакат ичидаги асосий сиёсий кучлар ўртасида олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан, тўғридан-тўғри мулоқот олиб боришдир. Афғонистон масаласи глобал миқёсдаги масалалар марказида бўлиши лозим. Халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари, биринчи навбатда, Афғонистондаги ўткир ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга қаратилиши керак» деган эдилар.  



Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида дипломатик алоқалар 1992-йил 13-октябрда ўрнатилган. Икки томонлама ҳамкорлик 2016-йилга келиб, изчил ривожлана бошлади. 2017 йил январда Тошкентда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи давраси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили тайинлангани мамлакатимизнинг икки томонлама муносабатларга ажратаётган эътибори намунаси бўлди. 2017-йил якунлари бўйича Ўзбекистон ҳамда Афғонистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 39,6 фоиз ошиб, 599 миллион АҚШ долларини ташкил қилди. Нъю-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Марказий Осиё ва Афғонистон масалаларига бағишланган муҳокамаларида Ўзбекистон томони Тошкентда «Афғонистон - тинч келажак сари йўл» мавзуида халқаро вазирлар конференсияси ўтказилишини маълум қилганди. Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан Афғонистон билан ҳамкорликда 2018 йил 26-27-март кунлари Тошкент шаҳрида «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференсиясини ўтказилинди. Конференсиянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сўзга чиқдилар. Халқаро анжуман Афғонистондаги тинчлик музокараларининг асосий тамойилларини мувофиқлаштириш, Афғонистон ҳукумати ҳамда қуролли мухолифат ўртасида музокаралар олиб бориш механизмини ишлаб чиқиш, музокаралар жараёнини қўллаб-қувватлаш учун халқаро қўшма тадбирларни мувофиқлаштиришга бағишланди.

Марказий Осиёнинг дардли, оғриқли нуқтаси бу — Афғонистондир. Афғонистон наинки минтақамиз, балки дунёнинг энг ташвишли, чигал ва қарама-қаршиликка тўла муаммосидир. Шундай бўлсада Ўзбекистон ён қўшнимиз бўлмиш афғон диёрида ҳамиша тинчлик ва осойишталик ҳукм суришини истаб келган, бу ўлка халқига доимо ёрдам қўлини чўзган. Бў борада Ўзбекистонлик қурувчи ва мутахассислар томонидан «Термиз — Ҳайратон — Мозори Шариф» темир йўли қурилиб, фойдаланишга топширилганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Самимий дўстлик муносабатларининг ифодаси сифатида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 дона «Исузу» русумли автобус ва «Нец Ҳолланд» маркали 3 та трактор Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан биродар Афғонистонга  берилганди. 2018 йилда Афғонистон Ислом Республикасининг Ҳайратон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан 25 автобус, 3 трактор ва тиркама техника Афғонистон халқига ҳадя қилинишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон расмий делегацияси аъзолари ушбу мамлакат жамоатчилиги ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

Илгарилари биз ушбу мамлакатдан чиқаётган таҳдидлардан қўрқиб, унга нисбатан “ёпилиб” олган эдик.  Аммо  Президентимиз  Шавкат Мирзиёев барчани Афғонистонга таҳдид сифатида қараш эмас, балки бу мамлакатда тинчликни тиклаш учун шароит яратиш имкониятини беришга чақирди. Айнан шундан сўнг мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорлик алоқалари кескин фаоллашди.

Шунингдек, Термиз шаҳридаги ихтисослашган шифохонада Афғонистон фуқароларига тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилди. Афғонистонликлар учун ўзбек тилини ўргатиш, темир йўл ҳамда бошқа соҳалар мутахассисларини тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Афғон фуқароларини ўқитишга мўлжалланган ўқув маркази ташкил этилди. Афғонистонлик ёшлар мазкур марказда икки йил давомида ўзбек тили ва адабиёти йўналишида педагогик таҳсил олишади. Шундан сўнг ўз юртларига қайтиб, соҳалари бўйича афғон ўқувчиларига дарс беришади. Марказда дастлабки босқичда ўзбек тили ва адабиёти бакалавриат таълимйўналишида 97 нафар талаба, шу жумладан, 86 нафар ўғил бола ва 11 нафар қиз болани ўқитиш йўлга қўйилди.

2018 йилда Ўзбекистон ҳукумати биринчи бўлиб  Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами тариқасида 3 минг тоннадан ортиқ буғдой, кийим-кечак маҳсулотларини етказди. Инсонпарварлик ёрдамнинг тақдим этилиши Ҳайратонда бўлиб ўтди.   2021 йилда эса Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрида афғон томонига 1000 дона кислород баллонларидан иборат гуманитар юкни топшириш маросими бўлиб ўтди.Ушбу инсонпарварлик ёрдами пандемиянинг учинчи тўлқини билан дуч келган қардош Афғонистон ҳукуматининг мурожаатига биноан амалга оширилди.

Шу билан бирга 2021 йил январь ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шахсий кўмаги остида афғонистонлик шифокорларнинг Ўзбекистондаги клиникаларда пандемияга қарши курашиш бўйича мамлакатимиз тажрибаси билан танишишлари учун ўқувлар ташкил этилган эди. Бу каби хайрли ишлар Ўзбекистон томонидан  доимий амалга оширилиб келмоқда.

Ўзаро дўстлик алоқалари инпорт ва экспорт йўналишларида ҳам кенг йўлга қўйилган. Ўзбекистоннинг жануб гавхари бўлган Сурхондарёда айниқса бу борада катта хамкорлик алоқалари ўрнатилган. Термиз шаҳар ҳудудидаги 18 та экспортёр корхоналарнинг 2021 йилдаЭкспорт хажмини ошириш мақсадида янги лойиҳаларни ишлаб чиқилган. Мисол учун, "Голден палос Термиз" МЧЖ томонидан “Гилам ишлаб чиқаришни” ташкил этиш  лойиҳаси хисобига, йилига 2 млн дона палос гиламлари ишлаб чиқарилади. Мазкур ишлаб чиқарилган гиламларнинг 30 фоизи Афғонистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилиниши кўзда тутилган.

Термиз шаҳрида 2021 йил  24-26 май кунлари Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари иштирокида бизнес форум, ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси ҳамда кооперация биржаси, шунингдек, “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди. Шунингдек, Термиз шаҳрида “КАБУЛ ДАРБАР” МЧЖ томонидан замонавий умумий овқатланиш биноси (ресторан) мажмуаси ўз фаолиятини бошлади. Мазкур  мажмуа Афғонистонлик инвесторлар томонидан 900 минг АҚШ долларига бунёд этилган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 1200 нафар мижозларга хизмат қила олади. Мажмуа  ишга тушиши натижасида 45 нафар фуқароларимизнинг бандлиги таъминланди.

2018 йил июл ойи. Афғонистондан Термизда  иш бошлаш учун   сармоя киритган компания рахбарияти ўз иш фаолиятини ўша йили декабрь ойида бошлади.  Қурилиш соҳасига ихтисослашган компанияга Термиз шаҳридаги "Шодлик" маҳалласи, Тараққиёт кўчаси  ёқасидан 0,46 га ер майдони ажратилган. Ушбу ер майдонига 7 ва 8 қаватли дунё стандартларига жавоб бера оладиган турар жойлар қурилмоқда.  Илк  турар жойлар бу йил август ойида фойдаланишга топширилди. Биринчи қаватида савдо дўконларини қамраб олган уйларга 20 фоиз аҳоли кўчиб ўтган. Хали битмаган бўлсада, барча уйлар сотиб бўлинган.

- Компанияда ҳозирда 10 нафар ходим ишлаб келмоқда. Уларнинг 9 нафари маҳаллий аҳоли бўлиб, икки қўшни давлат вакиллари ахл бўлиб ишлаб келмоқдамиз- дейди компания рахбари Ахмад Хаканий. Иш кўламини кенгайтирган холатда янги лойиҳаларни режалаштирган эдик. Аммо карантин сабаб ортга қолмоқда. Режамизда ун заводи, хўжалик қоғози ишлаб чиқариш корхонаси бор. Ўзбекистонда карантин анча  юмшатилиб борилмоқда. Эндиликда яратилган кенг шароитлар асосида режалаштирган ишларимизни амалга оширамиз. Ўтган синовли карантинда ҳам оз бўлсада атрофимиздаги инсонларга кўмаклашдик. Бундан албатта хурсанд бўлдим.  

2020 йил  март ойида юртимизда карантин  қоидалари жорий қилинди. Бутун халқ синовли кунларни бошдан ўтказди. Кўплаб сохаларда иш бирмунча тўхтаб қолган бўлсада аммо, бу компанияда  ишлар тўхтаб қолмади.  Афғон фуқороси бўлган Ахмад ака шаҳарни тарк этмади. Март ойларида 30 нафар ишчи билан ишлаганда ҳам ушбу компания ходимларига барча шароитларни яратиб бера олди. Шу билан бирга  инсонларга кўмак қўлини биринчилардан бўлиб узатди.  Компания хисобидан Термиз шаҳридаги 200 хонадонга 80 миллион сўмлик биринчи навбатдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.  Бу каби хайрли  ишларни бугунги кунгача давом эттирмоқда.

 Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...