суббота, 11 сентября 2021 г.

 Шубҳали сумка ичидан 4 дона жанговор патрон аниқланди

 

Маълумки  жанговор ўқ-дориларни республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, бунинг учун жазо муқаррарлиги белгиланган.

Бироқ, божхона чегаралари орқали контрабанда предметлари ҳисобланувчи жанговор ўқ-дориларни фуқаролар томонидан олиб ўтишга бўлган уринишлар афсуски учрамоқда.

 Жумладан, Сурхондарё вилояти вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган хориж фуқароси М.А. нинг қўл сумкаси белгиланган тартибда рентген-сканер аппарати орқали божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, сканер тасвирлари қўл сумкаси ичида шубҳали жисм борлигини кўрсатди. М.А. нинг қўл сумкаси божхона кўригидан ўтказилганда эса унинг ичида, контрабанда предмети ҳисобланувчи  1 дона СВД милтиғининг ва 3 дона АКС, АК-47, АКМ русумли автоматларнинг жангавор патронлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...