Термизда “Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” учун бокс мусобақаси бӯлиб ӯтди.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган бокс мусобақасида Сурхондарё вилояти миқёсида 100 нафардан ортиқ боксчи ёш ўғил-қизлар, ўсмирлар ва катталар 16 вазн тоифасида иштирок этишди.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси Сурхондарё вилояти бўлими билан ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирнинг очилиш маросимида таъкидланганидек, ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади. Шу боис, мамлакатимизда ёшлар ва катталар ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Ташкил этилган
мусобақада ёш умидли ва профессионал боксчилар
томонидан қизғин курашларга бой бўлган беллашувлар бўлиб ўтди.
2 кун давомида муросасиз кечган бокс беллашувларида умумжамоа ҳисобида Термиз шаҳри
бириничи ўринни қўлга киритган бўлса, муносиб равишда Денов, Шўрчи ва Термиз
тумани кейинги ўринларни банд қилди.
Тадбир сўнгида
ғолиб ва совриндорлар вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Қахрамон Умаров
томонидан диплом, кубок, эсдалик ва қимматбаҳо совринлар билан тақдирланди.
Бир сўз билан
айтганда мусобақани ташкил этилишидан асосий кўзланган мақсад ёшларни спортга
бўлган иштиёқларини янада ошириш, вилоятнинг барча ҳудудларидаги иқтидор
эгаларини саралаб олиш ва бокс бўйича миллий терма жамоага захира яратишдан
иборат.
Комментариев нет:
Отправить комментарий