среда, 29 сентября 2021 г.

Жавобгарликка  тортилган мансабдорлар сони қанча бизда?


2020 йилда турли даражадаги мансабдорлар томонидан содир этилган жиноятлар учун 1723 шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Улар томонидан етказилган зарар 500 миллиард сўмни ташкил этган. 2021 йилнинг беш ойида эса 1696 нафар мансабдорга нисбатан жиноий иш очилган. Етказилган зарар 450 миллиард сўмни ташкил этган. Ярим йилда давлат амалдорлари бор-йўғи 592 млрд сўм «еб юборгани» аниқланган. Нима қилибди бу билан давлатимиз қашшоқ бўлиб қолармиди дерсиза.. аммо атрофга назар ташласак бир ойда бор йўғи 400-500  минг учун ишлайдиган оддий  шароитсиз яшаётган инсонларимиз  бор экан, бу сумма амалдорлар учун кўпдек туюлмаяптими?

Давлатимиз томонидан аҳоли ораисда камбағалликни қисқартириб, юртдошларимизни фарвонлигини таъминлаш учун ҳаракат қилаётган бир вақтда бу каби холат барчада уларга нисбатан хар қалай яхши фикрларни уйғотмайди. Айниқса бу  талон-торож қилиш бўйича доимий етакчилар — Соғлиқни сақлаш ва Халқ таълими вазирлиги мансабдор шахслари бўлса.  Жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 2544 нафар мансабдор шахсга нисбатан коррупция ҳолатлари билан боғлиқ бўлган 1676 та жиноят ишлари тергов қилиниб, судларга юборилган.Суд якунлари бўйича коррупцияга оид жиноят ишлари бўйича 592,5 млрд. сўмлик моддий зарар етказилганлиги аниқланиб, шундан 170,8 млрд сўми ёки (28%) ундирилиб, 421,7 млрд сўм Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилиши белгиланган.

Тўғриси суммаларда қараб адашиб ҳисобини ҳам чиқаришга сал қийналдим. Нима ҳам дердим. Қонун барча учун баробар қанча унурманг қоча олмайсиз....

 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...