Менинг “ЎЗ” лигимга тахдид
Бир неча йиллар олдин яқин дугонамга нисбатан менда ҳавас уйғонганди. Дугонам ўта замонавий кийинар, турли тақинчоқларни илиб олар, ўзига оро берарди. Дастлаб мен бунга эътибор бермагандим. У эса менинг кийиниш услубларим-у, соч турмакларимга эътибор бериб “дугонажон доим замондан орта қолиб юрасана, барча одамлар ҳозирги кунда ташқи кўринишга қараб баҳо берадиган бўлиб қолган” деганди. У бу сўзларини такрор-такрор айгани учунми, ёки унинг таъсири сингиб кетганиданми, нимагадир қаёққа бормай, қай инсон билан суҳбатлашмай дастлаб менинг ташқи кўринишимга назар ташлаб, муомила қилаётгандек туюладиган бўлиб қолди. Шунда ўзгаришга қарор қилдим. Кийиниш услубим, соч турмакларим хуллас ташқи кўринишим тамоман ўзгарди. Ана шундан сўнг дугоналарим, танишларим ўзгача нигоҳ билан қарашарди. Дугонам айтганидек ташқи қўринишим ўзгариб қиммат замонавий либослар кийиб, сочимни турмаклаб ўзгарганимда уларнинг гапириш оҳанги хам ўзгарди. Кунлар ўтайверди. Ўтган кунлар орасида бу ҳаёт гўё менга бегонадек туюларди.
Бунинг сабабани топа олмасдим. Бир кун эсталик бўлиб қолган албомни олиб ичида жамланган суратларни кўриб, қанчалик ўзим ўзимга ўхшамай қолганимни сездим. Албом ичидаги бир суратни қўлимга олиб, кўзгу олдига яқинлашдим. Дастлаб қўлимдаги суратга, кейин кўзгуга қарадим. Суратда оддий бўлсада ўзига ярашаган либосни кийган, тим қора сочлари узун қиз, кўзгуда эса сочлари калта, қиммат замонавий либос кийган бошқа нигоҳ турарди. Бу икки чеҳрани фақатгина бир жиҳатгина боғлаб турарди. Бу ички туйғулар кўриниши эди. Бошқа ҳеч бир ўхшашлик йўқ эди. Неча йиллар ўтмасин яқин инсонларимга бўлган меҳр, севимли ёримга бўлган мухаббатим ташқи кўринишим ўзгаргандан кейин хам худди шу ҳолатда қолганди. Мен ўзлигимга ўз қўлларим билан тахдид қилганимни тушуниб етдим. Шундагини ўзлигим мендан узоқлагани учун хам гўё мени ўраб турган ҳаётга бегоналашиб борган эканман. Энг катта хатойим эса дугонамнинг ўзлигимга тахдид қилишга, уни йўқ қилишга имкон берганим экан.. Кўзгудаги қиз мен эмасдим, асли меннинг ўзлигим суратдаги қиз. Мен қандай бўлсам инсонлар мени шундай қабул қилиши кераклигини суратни бағримни босиб кўзимдан ёш чиққан кези англадим. Худди шу он мендан узоқлашиб кетган ўзлигимни бутун вужудимга сингдирдим. Орадан йиллар ўтиб, ташқи кўринишим, кийишиш услубим, соч турмагим оддий бўлсада инсонлар меҳри ўзгармади Шунинг учун хам кўчада қизларнинг дугоналарига, йигитларнинг ошноларига ёки бўлмаса машҳур юлдузларга тақлид қилиб ташқи кўринишини ўзгартирганини кўрсам, ўзлигини ўз қўллари билан нобут қилаётганига афсусланаман.
Мастура Хамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий