четверг, 9 октября 2014 г.




Шифокорнинг сўзи малхам


 “Мен бутун хаётимни инсоният xизмати учун бағишлашга касамёд киламан”. Биргина Гипократ қасамининг бир қисми бўлган  бу сўзлар замирида ҳам  шифокорлик касби нақадар машаққатли ва  қанчалик инсон зиммасига маъсулият юклашига амин бўламиз. Зеро шунинг учун хам даволаш “хар ким уддалаши мумкин бўлган соха” эмас дейишмайдилар. Аслида инсон дардининг дармонлари бўлмиш шифокорлар хам бошқалар каби оддий инсонлар. Уларнинг хам ўзига яраша фазилатлари ва камчиликлари бор. Чунки тиббий билимлар ва тажриба осонликча эгалланмайди.
Эришилган тажриба замирида эса йиллар тўзонида тобланган машаққатли мехнат ва тинмай изланишлар ётади. Мехнат тафти нигоҳини биргина қарийиб 42 йиллик умрини тиббиёт оламига ва беморларнинг дардига шифо бўлиб озми кўпми ҳисса қўшиб келаётган инсон Қосимов Сафар ака мисолида  ҳам  кўришимиз мумкин.    
Яxши сўзли инсон билан сухбатлашсангиз бахри дилингиз очилади. Шифокорнинг ширин муомаласи эса беморнинг кўнглини кўтаради, дардига сал бўлсада даво бўлади. Унга умид туйғусини уйғотади. Мана 40 йилдан буён Вилоят жисмоний даволаш диспансерида фаолият олиб бораётган  Сафар ака ҳар куни инсонлар дардини енгиллаштириш ва даволаш  нияти ила беморларга чуқур ҳурмат ва ширинсуҳанлик ила юзланади. Ўзгача услуб ила тиббиётга қадам қўйган Сафар ака беморларни ноодатий яъни  даволашда ҳамкасблари каби турли тиббий аппаратлардан, операция усулларидан ёки дори воситаларидан эмас, балки жисмоний машқлардан фойдаланади.
1974 йилдан то бугунги кунга қадар Вилоят жисмоний даволаш диспансерида  ишлаш жараёнида беморларни фақат жисмоний машқлар ва массаж муолажалари билан даволаб келмоқдаман дейди- Сафар Қосимов. Айтиш жоизки  биргина инсонлар машқлар орқали диспансерда туғма фалажлик, бел, ўпка, оёқ мушаклари шамоллашлари, умуртқа қийшайиб ўсиши, астерохондриоз, суяклар шикастланиб, қотиб қолиш аломатлари, миядаги айрим нуқсонлардан фориқ бўлмоқда.
1948 йилда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида таваллуд топган Сафар ака тиббиёт билимларига ошуфталик сабаб 1966 йилда Тошкент Тиббиёт институти, даволаш иши факулътети талабаси бўлди. 1972 йил  институтни томомлаш жараёнларида спортга бўлган қизиқиш сабаб 1966 йилдан кураш спорт тури бўйича шуғуллана бошлаган. 1972 йилдан эса ўзи мураббий сифатида ҳам фаолият бошлаган. Спорт ва тиббиёт уйғунлигига мехри  беморларга ташхис қўйиш ва даволашда  жисмоий машқлардан фойдаланиш сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Дастлаб иш фаолиятини вилоят Сил касаликлари диспансерида бошлаган бўлсада, кўп ўтмай орадан икки йил ўтиб, Вилоят жисмоний даволаш диспансерига ишга ўтиб, ҳозиргача мингдан ортиқ инсонларнинг дардига дармон бўлмоқда. Шифокорлик фаолиятидан ташқари  самбо ва кураш тури бўйича спорт устаси ҳамдир.
 Сафар ака фаҳрийлар ўртасида ўтказилинган кураш мусобақасида 2008 йилда жаҳон чемпионлигига сазовор бўлди. Кураш мусобақаларида муррабий сифатида шогирдлар ҳам тайёрлайди. Мехнатлари самараси ўлароқ шогирдларидан Холиёров Абдулло Ўзбекистон чемпиони, Тўхтаев Санжар Осиё чемпионлигига эришди.
Узоқ йиллар ҳам спорт ҳам шифокорлик фаолияти давомида ёш спортчилар ва шифо истаб келган беморларга ёрдам бериш мобайнида юрт эъзозига, инсонлар хурмати-ю, мехрига сазовор бўлди. Сафар ака юртбошимиз томонидан 2003 йил “Мехнат шухрати” ордени билан тақдирланди.   
Шу ўринда Сукротнинг гапини келтириб ўтишни лозим топдим. “Бир куни бу донишманддан шогирдлари инсонлар хаётидаги энг мушкул нарса нима, деб сўрашганда, у: “Енг қийини инсонларни ўкитиш, даволаш ва уларга хукм чикаришдир” деган экан. Сафар ака Қосимов ҳам Суқрот фикрларида  айтилгандек   мушкул вазифалардан бири бўлмиш тиббиёт соҳасида узоқ йиллардан буён инсонларни сидқидилдан шифо улашиб, даволаб келмоқда. Уларнинг бугунгиданда янада кўпроқ инсонлар дардини камайишида ҳиссасии кўпайиб боришини тилаб қоламиз.

Мастура ХАМРОЕВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...