Юртимизда болаларга ҳар томонлама ғамxўрлик, соғлом авлодни камол топтириш учун энг яxши моддий ва маънавий шароит яратилган. Айниқса уларнинг билим олишлари учун барча имкониятлар эшиги очиқ. Бу борада юртимизда ташкил этилган мактаб даргоҳларининг ўрни беқиёс. Шу ўринда мамлакатимизда таълим соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида Халқ таълими бошқармаси томонидан Билимлар беллашуви босқичли тизими ишлаб чиқилган. Мана 4 йилдирки ушбу беллашув юртимиз бўйлаб мактабларда таҳсил олаётган 5-6-7-8 синф ўқувчилари ўртасида ўтказилиниб келинмоқда. Белашув замирида ўқувчиларнинг билим даражаларини текшириш, уларнинг ақл-заковатини янада бойитиш ётади. Яқинда Билимлар белашувининг республика босқичи бўлиб ўтганди. Унда вилоятимиз ёш билимдонлари математика, биология, она тили, информатика, тарих, инглиз тили каби фанларда биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб қайтишишди.
Вилоят Баркамол авлод болалар ижодиёти маркази фаоллар залида Билимлар беллашувининг республика босқичида иштирок этиб фаҳрли ўринларни эгаллаган ўқувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиқ ўринбосари Абдулло Тўрабоев кириш сўзлари билан очиб бериб, тадбирни олиб борди. Тадбир аввалида Баркамол авлод болалар ижодиёти маркази ўқувчилари томонидан миллий, шарқона ва замонавий услубдаги рақслар жамланган бадиий чиқишлар намойиш этилди.
Шундан сўнг бир қатор ўқувчилар вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан, жумладан Қумқўрғон тумани, Термиз тумани, Қизириқ тумани, Узун туманидаги мактаблардаги 5- синф ўқувчилари, 6-синфлар орасидан Сариосиё тумани, Термиз шаҳри, Термиз тумани, 7-синфлар орасидан Узун тумани, Сариосиё тумани, Қизириқ тумани, 8-синфлар орасидан Термиз шаҳри, Қизириқ тумани ва Денов туманлари ўқувчилари эсталик совғалари билан тақдирланди. Айтиш керакки тақдирланган ўқувчилар республикада билими билан чинакамига ҳаммага ўрнак бўла олишди.
Шу билан бир қаторда вилоятимиз миқёсида ўрта таълим даргоҳлари орасида етакчиликка эга бўлган ва билимли ўқувчиларни етказиб бераётган 11- мактаб интернати жамоаси номидан мактаб директори хам Халқ таълими бошқармаси томонидан тақдирланди. Маълумки ушбу мактаб республикамизда ўрнак бўла оладиган мактаблар рўйҳатида 3 ўринда, вилоят бўйича 1 ўринда эгаллади.. Самарали фаолияти билан ўрнак бўлаётган Сариосиё тумани ҳалқ таълими бўлими ҳам тақдирланди. Тадбир сўнгида тақдирланган совриндорларни Халқ таълими туман бўлимлари вакиллари табриклашди. Шу билан бирга ўқувчилар миннатдорлик сўзларини айтиб ўтишди.
Айтиш керакки Билимлар беллашувининг мактаблар аро саралаш босқичига бугунги кунда вилоятимизда тайёргарлик бошланган. Энг иқтидорли ўқувчилар июн ойида бўлиб ўтадиган республика босқичига йўлланма олиш учун беллашишга ҳозирданоқ тайёрланмоқда.
Мастура Ҳамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий