четверг, 25 февраля 2021 г.

“COVID -19”га қарши эмлаш жараёнлари бўйича тренинг навбати Термизга


Термиз шаҳридаги “Меридиан” мехмонхонасида “ЮНИСЕФ” ташкилоти, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамкорлигида журналистлар учун семинар-тренинг ташкил этилди.


“COVID -19”га қарши эмлаш жараёнлари, мавзуни ёритишда журналист ва блогерлар иштироки” мавзусидаги семинар-тренингда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренери Наргис Қосимова, Республика санитария-эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова  Ўзбекистонда  “COVID-19” нинг  оммавий ахборот воситаларида ёритилиши тахлили, коронавирус бўйича  тарқалаётган  ёлғон хабарлар, “COVID -19” ва унга қарши вакциналар ҳақида афсона ва хақиқатлар, “COVID -19”га га қарши эмлаш жараёнларини ёритишда журналистларнинг фактлар билан ишлаши мавзуларида маълумотлар беришди.

Иштирокчилар гурухларда ишлаш жараёнларида олган маълумотларини янада мустахкамлашди.

Мастура Хамраева

ЎЖИУ вилоят бўлими мутахассиси

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...