вторник, 23 февраля 2021 г.

                      Кадастр агентлигида навбатдаги семинар


    Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи ҳамда Давлат кадастрлар палтаси вилоят бошқармаси бошлиғи иштирокида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 январдаги “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида”ги ЎРҚ-667-сонли Қонуннинг мазмун моҳияти ва аҳамиятини бошқарма тизимдаги бўлим бошлиғи ва филиал раҳбарларига тушунтириш мақсадида ўқув семинари ташкил қилинди.

 Ўқув семинарни Бошқарма бошлиғи М.Абдурахмонов олиб борди. Бошқарма бошлиғи ўз сўзида мазкур Қонуннинг мамлакатимизда Ер участкаларига ва кучмас мулкка бўлган ҳуқуқни, унинг жамиятдаги ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, айниқса, тадбиркорлар фаолиятига аралашувларни тубдан қисқартириш, бу борада мансабдор шахслар жавобгарлигини кучайтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мантиқий ва изчил давоми бўлаётганлиги, иқтисодиётимизнинг кескин ўсишига замин яратиш имконини берувчи мазкур Қонун қабул қилиниши ҳеч шубҳасиз, республикамиздаги барча мулкдорларни, кичик бизнес эгалари ва хусусий тадбиркорларни, умуман, бутун ҳалқимизнинг руҳини кўтаришга, эртанги кунга янада катта ишонч билан қарашига асос бўлади.


Ушбу Қонун республикамизда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш йўлидаги, шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, ҳар қандай қаршиликни олиб ташлашни долзарб вазифа қилиб қўймоқда.

Ушбу Қонун билан:

I. Қонуннинг мақсади.

Қонуннинг мақсади ер ресурсларига нисбатан оқилона муносабатда бўлиш, ундан самарали фойдаланиш ва ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш билан боғлиқ қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймасликдан иборат.

II. Қонуннинг мазмуни ва моҳияти.

Ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга БҲМнинг

100 бараваридан 150 бараваригача (22 млн 300 минг сўмдан 33 млн 450 минг сўмгача) миқдорда маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур ҳуқуқбузарлик мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса, мансабдор шахсларга БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача

(33 млн 450 минг сўмдан 44 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин.

Жиноят кодексига маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ерларни ноқонуний олиб қўйган мансабдор шахсларга қуйидаги жазо чораларини белгиловчи қўшимча киритилди:

БҲМнинг 200 бараваридан 250 бараваригача (44 млн 600 минг сўмдан 55 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима;

300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

 Мазкур жиноят мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса мансабдор шахс 3 йилгача, кўп миқдорда зарар келтирса 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ерни ноқонуний олиб қўйиш мулкдорга жуда кўп миқдорда зарар етказса ёки кўпчилик учун хавфли бўлган усулда содир этилса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қайд этилган Қонунга асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган Кодексларнинг тегишли моддаларида ерларни ноқонуний олиб қўйишнинг салбий оқибатлари, уларнинг мазмун моҳияти ва аҳамиятини тизимдаги барча соҳа ходимларига тушунтиришни таъминлаш;

Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйилганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиг борасида жойларда стендлар, буклетлар ҳамда баннерлар тайёрлаб, аҳоли гавжум бўлган ерларга осиш, тарқатиш, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш;

 соҳа ҳодимларининг ер ресурсларига нисбатан оқилона муносабатда бўлиши, ундан самарали фойдаланиш ва ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қуйилишида ноқонуний ҳолатларга аралашмаслик;

давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер майдонларини олиб қўйишда мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига йўл қўймаслик;

туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилиш идораларининг топшириғига асосан тадбиркорлик субъектларига тегишли ерларни туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олиш бўйича ноқонуний текширишлар ўтказмаслик.

 Ушбу Қонун билан Кадастр агентлиги органларига юклатилган вазифалар тўғрисида гапирадиган бўлсак, ер ресурсларига нисбатан оқилона муносабатда бўлиши, ундан самарали фойдаланиш ва ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қуйилишида ноқонуний ҳолатларга аралашмасликни йиғилганларга батафсил тушунтириб ўтилди.

Шундан сўнг, бошқарманинг Ер ва кадастр назорати бўлим бошлиғи А.Эсанов, Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Шаймардоновлар семинарни давом эттириб мазкур Ўзбекистон Республикаси 2021 йил 14 январдаги «Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйилганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қушимчалар киитиш тўғрисида»ги ЎРҚ-667-сонли Қонунининг  мазмун моҳияти тўғрисида семинар қатнашчиларига айтиб ўтди.

Ўтказилган семинар баҳс мунозара тарзида ўтиб, семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олишди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...