Лойиҳалар кўлами кенг, режалар бисёр
“Барқарор Ҳаёт” халқаро ижтимоий – маърифат маркази. Ушбу марказ томонидан аҳолига берилаётган ёрдам сабаб кўпгина инсонлар хуқуқий маслаҳат олишмоқда. Куни кеча ушбу марказ томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ишлар юзасидан ташкил этилган давра сухбатида ҳам бу борада журналистларга кенг маълумот бериб ўтилди.
Вилоят “Статистика”
маркази мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда “Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик
жамияти билан ҳамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гуруҳларнинг радикаллашишга
қарши барқарорлигини ошириш орқали радикаллашув ва экстемизмнинг олдини олишга
кўмаклашиш” лойиҳаси бўйича марказ рахбари О.Ильмурадова, юристи К.Шарипов,
психолог Ш.Фармонова, ижтимоий ходим М.Қурбонов, пиар менежер З.Фармонова
йиғилганларга батафсил маълумот берди.
Тадбир якунида оммавий ахборот воситлари билан ўзаро
ҳамкорликни янада кучайтириш борасида келишиб олинди.
Мастура Хамраева
Комментариев нет:
Отправить комментарий