четверг, 18 февраля 2021 г.

Хатловдан ўтган 23 964  нафар аёл тақдирида ўзгариш борми


Термиз шаҳарда 180676 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, шундан, аёллар сони 88531 нафарни ташкил этади. Ўтган йили 23 минг 964 нафар хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказилди ва унинг якунлари бўйича 3 минг 639  нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилди. Улар анкета сўровномаларини тўлдириб, ишга бўлган эҳтиёжи тахлил қилинди. Хўш хатловдан ўтган аёллар тақдирида ўзгариш бўлдимикан?

 Рўйхатга назар ташласак, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 2 минг 245 нафар, ишсиз хотин-қизлар, боқувчисини йўқотганлар 305 нафар, эҳтиёжманд хотин-қизлар, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган 78 нафар, уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган 24 нафар хотин-қизлар киритилди.

Бундан ташқари, нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган хотин-қизлар – 363 нафар, қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд 95 нафар ёлғиз хотин-қизлар, 334 нафар тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжмандлар, 94 нафар ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтожлар ҳамда 101 нафар психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар билан манзилли ишлаш киритилди. Уларнинг орасида 2132 нафарини ишсиз хотин-қизлар ташкил қилди.

Ўтган  вақт мобайнида хатловдан ўтганлар орасидан 939 нафар аёлларимизни иш билан таъминланди. Мисол учун, Термиз шаҳрида фаолият юритаётган янги ташкил этилган лойиҳамиз “Zif Textele” МЧЖга 112 нафар, “Amudartextele” МЧЖ ип йигирув корхонасига 50 нафар, "INTER SILK PRO" МЧЖга 65 нафар, "Интер силк про" МЧЖга 56 нафар, КСЗида ташкил этилган лойиха “Аширгул Савдо Барака” ХКга 10 нафар хотин-қизларимиз иш билан таъминланди. Яна 150 нафар хотин-қизлар касбга ўқитилди.

2020-2021 йилларда Аниқланган ишсиз хотин-қизларни доимий иш билан банд қилиш борасида - мавжуд бўш иш ўринларига 420 нафар, тикувчилик соҳасига 200 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасига 216 нафар, тадбиркорлик соҳасига 1922 нафари, ўз-ўзини банд қилиш орқали 1313 нафари, ҳақ тўланадиган жамоат ишлари тармоғида 723 нафар, ўз мутахассислиги бўйича 280 нафари, савдо-сотиқ тармоғида 227 нафар аёлни иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

  Янги 2021 йил бошида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича Термиз шаҳар тажрибаси яратилмоқда. Хусусан, йил давомида уларга киритилган ҳар бир хотин-қиз билан манзилли ишлар олиб борилади ҳамда муаммолари бартараф этилади. Хусусан, 1376  нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади, 388 нафар эҳтиёжманд аёлларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан 4 бараваригача бўлган миқдорда “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам берилади.

Уй-шароитларини яхшилашга муҳтож 24 нафар аёлларга ижара компенсацияси тўлаб берилади, 10 нафар эҳтиёжманд аёлларнинг уй-жойлари таъмири учун пул маблағлари ажратилади, 640 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ва ҳаётга руҳлантириш бўйича ўқитилади, 440 нафар хотин-қизлар тадбиркорликка жалб этилади ва уларга кредитлар берилади. 345 нафар аёлларга манзилли тиббий ёрдам, 75 нафарига ҳуқуқий ёрдам ва 100 нафарига психологик ёрдам кўрсатилади.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида маҳаллий,   республика ва хорижий журналистлар ҳам иштирок этишмоқда 1-7 май кунлари С урхо...