пятница, 12 февраля 2021 г.

                                 Интизом,  қатъий тартибда тобланаётган Рохатой


Аёл.  Мунис ва мехрибонлик тимсоли сифатида қадрланади. Шунинг учунми доим ардоқда бўлган аёлларни кўп сохаларда таъсаввур қилиш қийин. Айниқса харбий хизмат сохада... Қатъий интизом тартибида фаолият олиб борадиган бу йўлда тобланаётган хотин-қизларимиз талайгина. Уларнинг орасида Миллий гвардия харбий қисм харбий хизматчиси, кураш  бўйича спорт устаси бўлган бир қиз бор. Ўзининг жасурлиги ва мардлиги, юрт ҳимояси учун қалқон бўлаётганлиги кўрар экансиз хавас ила боқасиз унга.. Бу Алмурадова Рохатой Мусурмон қизидир.


Шеробод тумани тоғли бағрида улғайган барчиной Рохaтой бугун чинакам юрт қалқони бўлган.. Ҳамма қиз ҳам уддалай олмайдиган касбни эгаллаган қизга кураш ҳам бегона эмас. 2009 йил Шеробод тумани хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган кураш бўйича мусобақа, 2012 йил бел олиш кураш спорт тури бўйича 1994-1995 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган чемпионат, 2013 йил Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг ўрта махсус касб –хунар таълим бошқармаси томонидан кураш бўйича Термиз шаҳридаги таълим муассасалари ўртасида  ўтказилган “Баркамол авлод-2013”  спорт мусобақаси, буларнинг барчаси Таиланд сари йўл очди. 2014 йил. Айни шу йили Рохатой Таиландга йўл олди. Ўтган  кураш бўйича мусобоқада 1-ўринни эгаллади ва ишончни оқлади.



Полвон қиз бугун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилоят бўйича бошқармасида ишлайди.  Инсонлар қаршисида йигитларга хос жасурлик билан кўринсада, аслида унинг юрагида мунис бир қиз яширин.  Ундан чиққан сўзларни “Кўнгил навоси” номли шеърий китобда жамлади ва нашр қилди.  Эсимда 2019 йил эди. Рохатой Алмуродова Денов туманига бир олам қувонч ила йўл олди. Шу куни хайрли ишга қўл урди. Ушбу тумандаги  “Лочин” спорт залига ва спортчиларга зарур бўлган керакли анжомларни ўз хисобидан олиб, ёш спортчиларга улашди.

МАСТУРА ХАМРАЕВА

  

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида маҳаллий,   республика ва хорижий журналистлар ҳам иштирок этишмоқда 1-7 май кунлари С урхо...