Карантинда ҳам Термизни тарк этмаган: "Afghan-German Company"
Сармоя? Бу давлатга фойдами ёки сармоячигами? Айниқса бу холат айни иш қизиганда карантинга тўғри келиб қолсачи? Синовли кунларда ўзга юртда яшаб, ўзгалардан ёрдам олмай, балки яна 200 нафар оилаларни ҳам бундай холатга қолдирмаган инсон бормикан?.. Бор. "Afghan-German Company" рахбари Ахмад Хаканий ана шу инсон.
2018 йил июл ойи. Афғонистондан Термизда иш бошлаш учун сармоя киритган компания рахбарияти ўз иш фаолиятини ўша йили декабрь ойида бошлади. Қурилиш соҳасига ихтисослашган компанияга Термиз шаҳридаги "Шодлик" маҳалласи, Тараққиёт кўчаси ёқасидан 0,46 га ер майдони ажратилган. Ушбу ер майдонига 7 ва 8 қаватли дунё стандартларига жавоб бера оладиган турар жойлар қурилмоқда. Илк турар жойлар бу йил август ойида фойдаланишга топширилди. Биринчи қаватида савдо дўконларини қамраб олган уйларга 20 фоиз аҳоли кўчиб ўтган. Хали битмаган бўлсада, барча уйлар сотиб бўлинган.
-
Компанияда ҳозирда 10 нафар ходим ишлаб келмоқда. Уларнинг 9 нафари маҳаллий
аҳоли бўлиб, икки қўшни давлат вакиллари ахл бўлиб ишлаб келмоқдамиз- дейди
компания рахбари Ахмад Хаканий. Иш кўламини кенгайтирган холатда янги лойиҳаларни
режалаштирган эдик. Аммо карантин сабаб ортга қолмоқда. Режамизда ун заводи,
хўжалик қоғози ишлаб чиқариш корхонаси бор. Ўзбекистонда карантин анча юмшатилиб борилмоқда. Эндиликда яратилган кенг
шароитлар асосида режалаштирган ишларимизни амалга оширамиз. Ўтган синовли
карантинда ҳам оз бўлсада атрофимиздаги инсонларга кўмаклашдик. Бундан албатта
хурсанд бўлдим.
2020 йил март
ойида юртимизда карантин қоидалари жорий
қилинди. Бутун халқ синовли кунларни бошдан ўтказди. Кўплаб сохаларда иш
бирмунча тўхтаб қолган бўлсада аммо, бу компанияда ишлар тўхтаб қолмади. Афғон фуқороси бўлган Ахмад ака шаҳарни тарк
этмади. Март ойларида 30 нафар ишчи билан ишлаганда ҳам ушбу компания ходимларига
барча шароитларни яратиб бера олди. Шу билан бирга инсонларга кўмак қўлини биринчилардан бўлиб
узатди. Компания хисобидан Термиз
шаҳридаги 200 хонадонга 80 миллион сўмлик биринчи навбатдаги озиқ-овқат
маҳсулотларини етказиб берди. Бу каби
хайрли ишларни бугунги кунгача давом
эттирмоқда.
Мастура
Хамраева
Комментариев нет:
Отправить комментарий